1446 йил 8 жумадис сони | 2024 йил 10 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Бу илм қайсидир бир шахсга қарашли эмас

14:44 / 28 ноябрь 556 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги тадқиқотлардан маълум бўлишича, Ғарбу Шарқдаги барча қонунлар Ислом фиқҳига мурожаат қилар экан. Барчаси исломий фиқҳдан фойдаланади, ёрдам олади, чунки уламоларимиз ишлаб чиққан илм ниҳоятда кенг, дақиқ, таҳқиқ ва таҳрир қилинган, тенги йўқ илм эди, чунки улар бу йўлни мустаҳкам қарор топган илмлар асосида бунёд қилишган. Бизнинг бошқалардан фарқимиз ҳам шундадир. Биз ана шу илмларга тақлид қиламиз, эргашамиз. Масалан, мен ҳозир Урдунда ҳанафий фиқҳидан дарс беряпман. Сурияда ҳам, Ироқда ҳам, Мисрда ҳам, Хитойда ҳам, Ҳиндистонда ҳам, Ўрта Осиёда ҳам, Болқонда ҳам шу фандан дарс берилади, чунки ҳаммаси битта нарса, чунки булар очиқ ва пухта илмларга айланган. Бу илмлар қайсидир бир шахсга қарашли эмас. Шу бугунги кунда дунёда икки миллион, беш миллион ёки ўн миллион талаба ҳанафий фиқҳини ўрганяпти десак, муболаға қилмаган бўламиз, чунки бу фиқҳ маълум, машҳур, чексиз ва маҳкам илмга айланган.

Аммо ҳозир нима бўляпти? Бир одам пайдо бўлади-да, «Фалон оятнинг маъноси ундай эмас, мана бундай», дейди. «Нима учун бу оятни бундай тушундингиз, биродар?» дейсиз. «Фалон ҳадиснинг маъноси бундай, менинг фикрим эса бундай...» дейди...

Қаердан олдингиз буни? Бирор усулингиз (қоидангиз) борми? Қуръонни ё усул билан, ё ҳавои нафс билан тафсир қилиш мумкин. Усулингиз бўлмаса, демак, сиз оятни ҳавойи нафсингиз билан тафсир қилибсиз-да? Хўш, биродар, сиз уни қандай тафсир қилдингиз?

Машҳур, мутавотир, бутун уммат қабул қилган, бутун ер юзига тарқалган, Аллоҳ катта мақбулият насиб этган тафсир бор. Бу тафсир билан бугунги кунда у ер-бу ерда кўриниб қолган Фалончи, Пистончига нисбат берилаётган шахсий тушунчалар орасида ер билан осмонча фарқ бор! Фарқ шуки, биз Қуръон ва Суннатни илмлар орқали тафсир қиламиз ва ўша илмларгагина эргашамиз.

Масалан, мен бир фақир банда сифатида ҳанафий мазҳабида бир масалани гапирсам, ўша гапимга қараб, бу масалада менга баҳо берилади. Тўғри гапирсам, «Яхши», дейсиз. Хато гапирсам, «Масалани тушунмабсиз», дейсиз. Илмлар шу даражада маҳкам ўрин эгаллаганки, ана шу илмни қанчалик билишига қараб, уламоларга баҳо берилади. Ким чуқур, аниқ ўрганган бўлса, қадри баланд бўлади, Ким яхши ўрганмаган бўлса, мартабаси тушади. Ҳозир эса бир одам чиқиб, «Фалон-фалон», деб фатво бериб юборяпти.

Бири келиб, «Аёллар билан қўл бериб кўришиш жоиз», дейди. «Ҳой мусулмон, Ислом тарихида бундай кўришишни жоиз деган одам бўлмаган ахир! Биронта олим бундай фатво бермаган», десангиз, «Менинг фикрим шундай. Ҳар бир ижтиҳод қилувчининг ўз насибаси бор: адашган бўлсам, бир ҳисса ажр оламан-да», дейди.

Номаҳрам билан қўл бериб кўришишга фатво берар эмиш-да, яна унга савоб ҳам берилармиш... Динимиз кўрсатмаларига, шариат қоидаларига зид бўлган ана шундай гапларни бемалол айтадиган бўлиб қолишди. Бундайларни «тахти»дан тушира олмай қолдик. Ўзини камида хато қилгани, адашгани учун битта савоб оладиган мужтаҳид деб билади. Агар у бирор фиқҳий мактабдан бўла туриб, шундай фатво берса, таъзирини бериб, одамларнинг кўз ўнгида дарра урилган бўларди, чунки у дин билан ўйнашяпти! Ислом тарихида шундай қилинган ҳам. Уч талоқ ва бошқа масалаларда ўзича фатво бериб, мазҳабга хилоф қилганларга бозорларда, халқнинг орасида дарра урилган, таъзирини бериб, қамаб қўйилган. Бугунги кунда эса яна динни ўйинчоқ қилиб қўйишяпти. Динни умматнинг эмас, бирорта кишининг фикрига айлантириб қўйишяпти. Уларнинг оғзини ёпиб бўлмай қолди. Биргина йўл – муайян манҳажи бўлган мазҳабни ушлаб, ўшани ҳакам қилиш йўли қолди.

Биз ушбу вазиятни ислоҳ қилиб, масъулларга айтишимиз, тушунтира олишимиз керак. Аммо мутахассис бўлмаган масъуллар ўртадаги бу фарқни тушунмаслиги мумкин. Шунинг учун динни тушунишда бир ёки бир неча кишининг қарашига дуч келдик. Бу кишиларнинг мазкур тор, нотўғри тушунчалари натижасида қандай фатволар чиқарилаётганига ҳамма гувоҳ бўлиб турибди. Униси ундай дейди, буниси бундай дейди... Динни ҳақиқий тушуниш, салаф солиҳларнинг илмига суяниб тушуниш эса бундай бўлмайди.

Мен айтаманки, ҳозирги кунда динни ана шу якка тушунчалар гирдобидан қутқариб, ҳақиқий илмга асосланган тушуниш даражасига олиб чиқсак, барча муаммоларимиз ҳал бўлади.

Масалага енгил қарайдиган, таассубий йўналишлар динни англашда шахсий тушунчаларига таянишмоқда, улар динни солиҳ салафларимиз тушунтиргандек тушунишмайди. Шунинг учун ҳам улар нафақат биз мусулмонларга, балки бутун башариятга энг катта хавф туғдирмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, бизни, яъни Аҳли суннани бошқалардан ажратадиган сифат шуки, биз шахсга эмас, илмга эргашамиз.

Чунки шахслар илмни қай даражада пухта эгаллаганига қараб, бир-биридан ажралиб туради. Мана шу илмига қараб, уларга баҳо берилади. Ким бу илмда пухтароқ бўлса, уни ҳурмат қилиб, мўътабар санаймиз. Лекин хато қилиб, бу илмнинг доирасидан чиқса, унда нима қиламиз? «Биродар, бу сўзингнинг эътибори йўқ», деймиз.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фиқҳrdquo сўзи луғатда фаҳм қилмоқrdquo, фаҳмлашrdquo, англамоқrdquo ва тушунмоқrdquo каби маъноларда бўлиб, у оддий фаҳмлашrdquo эмас, балки диққат билан чуқур англаб олиш, давоми...

5589 16:16 / 28.03.2017
Мазҳабndashбу умматдир. Уммат эса кўпчилик уламолардан ташкил топган. Бу уламолар ижтиҳод қилишади, таҳқиқ қилишади. Масала бир эмас, кўпчилик томонидан илмий давоми...

473 11:03 / 23 ноябрь
Одамлар орасида, жамоат намозларида баъзи бировларнинг имомнинг орқасида туриб сураи фотиҳа ўқиётганини кўрамиз. Имомга иқтидо қилган одам қироат қиладими давоми...

6024 16:15 / 28.03.2017
Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз эса, у кишининг улуғ ҳаётлари билан қисқача давоми...

4600 16:14 / 28.03.2017
Аудиолар

136646 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

56764 14:35 / 11.08.2021