1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Брифинг: Тошкент ва Хивада «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади

16:27 / 11 октябрь 480 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 
19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида: «Диёримиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ аллома ва мутафаккирлар ватани экани билан ҳақли равишда фахрланамиз. Шундай буюк олимларнинг бой меросини ўрганиш, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида 
2024 йил Ўзбекистонда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини илгари сурамиз», - деган эди.

Давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Ушбу ташаббуснинг натижаси ўлароқ 2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади.

Анжуман ишида Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилот раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этади.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад – шиддатли глобаллашув шароитида ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва бунда Ўзбекистон тажрибасини, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини халқаро жамоатчиликка етказишдан иборатдир.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар натижаси сифатида Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил қилингани, бу муассасаларнинг барчаси нафақат диний, балки дунёвий илмларда улкан ютуқларни қўлга киритган буюк алломаларимизнинг меросини асраб-авайлаш, бугунги кун воқелиги нуқтаи назаридан чуқур тадқиқ этиш, ёйиш ва тарғиб қилиш, нафақат мусулмон олами, балки бутун жаҳон жамоатчилигига танитишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шу билан бирга, соҳага қаратилган эътибор “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиорига мувофиқ равишда ислом динининг тинчликпарварлик, бағрикенглик ва маърифатпарварлик ғояларини тарқатишга, шу тариқа мамлакат, минтақа ва дунё миқёсида радикализм ва экстремизмга қарши курашни кучайтириш, бу иллатларни таг-томири билан йўқ қилишга қаратилган фаолият самарадорлигига ўз ҳиссасини қўшиши билан аҳамиятлидир.

Юқорида қайд этилган муҳим масалаларнинг асл моҳиятини очиб беришга қаратилган Конференция 15 октябрь куни Тошкент шаҳридаги «Hilton» мажмуасининг анжуманлар залида ўз ишини бошлайди. Анжуман 3 та шўъбага бўлинган ҳолда ўтказилади.

Биринчи шўъба: «Ислом қадриятларини асраб-авайлашда ҳанафий-мотуридий таълимотининг ўрни».

Иккинчи шўъба: «Глобаллашув шароитида ислом: мўътадиллик ва бағрикенглик».

Учинчи шўъба: «Замонавий жамиятда ғоявий таҳдидларнинг олдини олиш омиллари ва амалий ечимлар».

Конференция 16 октябрь куни Хива шаҳрида давом этади. Унда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро конференциясининг якуний декларацияси қабул қилинади.
Ҳозирда конференцияни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий ишлар якунига етказилган.
Тошкент ва Хива шаҳарларида халқаро конференцияни юқори даражада ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

Шунингдек, Конференциянинг хорижий иштирокчилари учун Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий салоҳиятини намойиш этиш учун зиёрат жадваллари ишлаб чиқилган.
Шу билан бирга, хорижлик меҳмонлар, диний уламолар билан маърифий суҳбатлар ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Анжуман дунё халқларининг бирдамлиги ва муштарак тараққиётини таъминлашда ислом таълимотининг, буюк аждодлар меросининг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш билан бирга, ислом динини ниқоб қилиб, манфур мақсадларни амалга оширишга интилаётган бузғунчи тоифаларга қарши курашда уламоларнинг якдил фикрини қўллаб-қувватлаши билан ҳам ғоят аҳамиятлидир.

Манба
Дин ишлари бўйича қўмита
Мавзуга оид мақолалар
Мужамма Малик Фаҳд литтибаъати Мусҳафи ШарифУшбу мажмуа Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳрида жойлашган бўлиб, Қуръони каримнинг аслий араб тилида ва давоми...

2969 10:06 / 20.12.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган Қуръон тажвидини ўргатишrdquo бўлими мудири вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, давоми...

2292 17:26 / 09.08.2021
Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларда Рамазон ойини муносиб давоми...

967 20:54 / 26 февраль
Видеолар
Аудиолар

137645 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57712 14:35 / 11.08.2021