1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Эй илм эгаси!

08:35 / 09.10.2024 1699 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зайд Аммийдан, у баъзи фуқаҳолардан ривоят қилади:

«Эй илм эгаси! Илмингга амал қил. Мол-мулкингни ортиқчасини бергин. Ортиқча гапдан тийилгин. Роббинг ҳузурида сенга фойдаси тегадиган сўзнигина сўзлагин.

Эй илм эгаси! Сен ўрганиб, амал қилмаган илм Роббингга рўбарў бўлганингда сенга узр қолдирмайдиган қарши далилдир.

Эй илм эгаси! Аллоҳнинг тоатларидан бирортасига буюрилсанг, у сени қайтарилган нарсалардан, Аллоҳга маъсият қилишингдан тўсади.

Эй илм эгаси! Бировнинг ишини қилишда кучли бўлиб, ўзингга тегишли ишда заиф бўлмагин.

Эй илм эгаси! Биров учун қилинган нарса сен учун қилинган нарсадан сени тўсиб қўймасин.

Эй илм эгаси! Олимларга суҳбатдош бўл, жоҳилларни жоҳиллиги учун кичик санагин, лекин уларни ўзингдан узоқлаштирма, уларни ўзингга яқинлаштир, уларга илм ўргатгин.

Эй илм эгаси! Бирор жойда гапирсанг, гапингни тушуниб гапир. Бирор киши сенга савол берса, унинг ўзи сенга нима деганини тушунмагунча  жавоб берма.

Эй илм эгаси! Аллоҳдан ҳам, одамлардан ҳам ғафлатда бўлма. Аллоҳдан ғафлатда бўлиш У Зотнинг буйруқларини тарк қилишдир. Одамлардан ғафлатда бўлиш эса уларнинг ҳавои нафсига эргашишдир. Аллоҳ огоҳлантирган нарсалардан огоҳ бўл, одамларнинг фитнасидан огоҳ бўл.

Эй илм эгаси! Кундузнинг ёруғи қуёш билан бўлади. Ҳикмат ҳам Аллоҳнинг тоати билан бўлади.

Эй илм эгаси! Экин сув ва тупроқ билан бўлади. Иймон ҳам илм ва амал билан бўлади.

Эй илм эгаси! Ҳар бир мусофирнинг зоди роҳиласи бўлади ва – керак бўлганда – ўша зоди роҳиласини ишлатади. Ҳар бир амал қилувчи ҳам охиратда эҳтиёжи бўлса, дунёда қилган амалини топади.

Эй илм эгаси! Билгинки, Аллоҳ сени Ўз ибодатига тарғиб қилса, демак, сенинг Ўз ҳузуридаги қийматингни билдирмоқчи бўлибди. Ундан ўзгага юзланма, акс ҳолда қийматинг тушиб кетади.

Эй илм эгаси! Сени тушунмаган одамга гапирганингдан тош ва темир ташиганинг осонроқ. Тушунмаган одамга гапирган одам ўликка гапирган, қабристонга зиёфат берган одам кабидир».

 

«Сунани Доримий»

«Ҳилол» журнали 2(59) сон

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . , . . Ҳузайфа алҒифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Гаплашиб ўтирган эдик, Набий алайҳиссалом олдимизга чиқиб давоми...

4430 11:14 / 23.09.2024
Амалларимизнинг энг афзали вақтимизни қадрига етиб, уни асрашимиздир.Айни дамда биз яшаб турган вақтимиз бизнинг умримиз ҳисобланади. Инсон ким бўлишидан қатъи давоми...

2749 12:00 / 03.06.2022
Ҳазрат, доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ айтар эдилар .Фарз ва вожиблар Аллоҳ таолонинг буюклиги ҳаққидир. Аллоҳ таоло Ҳоким ўлароқ бизга, беш вақт намоз давоми...

1060 08:13 / 16.09.2025
Мусулмонларнинг ҳаққига ғоибона дуо қилиш.Биродар учун ғоибона дуонинг энг қисқа вақтда қабул бўлиши умид қилинади. Биродарrdquo сўзи билан ҳам туғишган акаука, давоми...

1024 10:37 / 26.09.2025