1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Нафл ибодатлар муҳаббат ҳаққидир

08:13 / 16.09.2025 1060 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат, доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ айтар эдилар: «Фарз ва вожиблар Аллоҳ таолонинг буюклиги ҳаққидир. Аллоҳ таоло Ҳоким ўлароқ бизга, беш вақт намоз ўқинг, Рамазон рўзасини тутинг, закотни адо этинг, ҳаж қилинг, деб буюрди. Бу ҳукмларни Аллоҳ таоло бир ҳоким тарзида амр қилгандир. Аллоҳ таолонинг буюклиги ҳаққи шуки, инсон Унинг олдида бўйин эгсин ва бу аҳкомларни бажарсин. Нафл ва мустаҳаблар эса Аллоҳ таолонинг муҳаббати ҳаққи. Сиз Аллоҳ таоло билан фақат У фарз қилган нарсаларни адо этиб, қолган нафл ва мустаҳабларни адо қилмайдиган даражада фақатгина қонуний алоқа боғлайсизми? Ундоқ бўлса, бу Аллоҳ таоло билан алоқа қуруқ бўлиб қолади. Қаранг, масалан, эр-хотин ўртасида қонуний ҳақлардан ташқари, нозик ришталар ҳам бор. Эрнинг зиммасида аёлининг нафақасини бериши вожибдир. Бу қонуний ҳақ. Лекин, агар эр фақат қонуний ҳақ билан кифояланса-да, аёли билан гўзал суҳбат қурмаса, меҳр кўрсатмаса, у ҳолда бу қуруқ алоқа бўлади. Унда бирор хушҳоллик, шавқ-завқ бўлмайди. Агар кўнгилдагидек алоқа боғлаш керак бўлса, у ҳолда қонундан ташқари ўзининг муҳаббатини изҳор этади ва муҳаббат тақозосига кўра кўп ишлар қилади. Айни шу тарзда, агар сиз Аллоҳ таоло билан факат конуний алоқа боғласангиз, яъни фақат фарз ва вожибларни адо қилсангиз, қолган нафллар, мустаҳаблар, фазилатли амалларга эътибор қаратмасангиз, бандачилингиз қуруқ бўлиб қолади. Чунки бу нафллар ва мустаҳаблар Аллоҳ таолонинг муҳаббати ҳаққидир. Ўйлаб кўринг, сизни ким яратди? Ким сизга неъматлар берди? Сиз бу неъматлар ҳаққини адо этяпсизми? Сизга чексиз неъматлар берган Зотнинг буйруғини бажарсангиз, бўлдими? Унга муҳаббат кўрсатмайсизми? Ўз ихтиёрингиз билан бирор амал қилмайсизми?. Албатта, ҳолини билган, Аллоҳга ҳақиқий муҳаббат қилган банда нафл ва мустаҳаб ибодатларни ҳам адо қилади. Нафллар Аллоҳ таолонинг муҳаббати ҳаққидир. Шунинг учун ҳеч ибодатни оддий, арзимас тушунманг. Масалан, нафл ибодатлардан таҳажжуд, ишроқ, чоштгоҳ, аввобийн, тахиййатул вузуъ, тахиййатул масжид намозлари Аллоҳ таолонинг муҳаббати ҳаққидир. Банда уларни бажарсин. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни адо этишга кўп тарғиб қилганлар».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳидоят Луғатда тўғри йўлга бошлаш, бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйиш .ҳидоят, деб аталади. Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири Ҳодий ndash яъни Ҳидоят қилувчидир. давоми...

1100 07:12 / 13.12.2025
Намознинг фарз, вожиб ва суннатлари борлиги маълум. Шунингдек, намознинг руҳи ҳам бўлиб, у ният, ихлос, хушуъ ва қалб ҳозирлигидан иборат.Аввал ҳам таъкидлаб давоми...

3577 05:04 / 13.12.2019
Дунё Аллоҳ наздида чивин қанотича қадрга эга эмас Бани Исроилда икки киши бор эди. Уларнинг бири кофир бўлиб унинг исми Буротус эди. Иккинчиси эса мусулмон бўлиб давоми...

3012 12:00 / 26.07.2022
. . , . . , . ,. . ,. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят давоми...

3359 06:22 / 19.05.2024