1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Муҳим дарс

12:12 / 04.09.2025 1565 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умрини Қуръон ҳақиқатларини ёйишга бахшида этган бир буюк олим, баъзи талабаларининг ўзига нисбатан ҳаддан зиёд муҳаббатларини, ҳусни зонларини мўътадиллаштириш учун ўзидаги фазилатларни шундай таърифлайди:

«Мен кўряпманки, Қуръони Ҳакимнинг ҳақиқатларига оид баъзи камолотларни, у ҳақиқатларга даллоллик қилган воситаларга берилмоқда. Бу хатодир.

Менга нисбатан ҳаддимдан зиёд таважжуҳ кўрсатаётган биродарларимга бир ҳақиқатни айтиб қўяй:

«Бир инсоннинг бир неча шахсияти бўлиши мумкин. У шахсиятлар бир-биридан фарқли бўлган  ахлоқни кўрсатадилар.

Масалан, катта бир лавозимдаги маъмурнинг, вазифа бошида бўлганидаги шахсияти бор. Бу шахсият виқорли бўлишни тақозо қилади. Ўз мақомини ҳимоя қиладиган атвор истайди. Айтайлик, қошига келган ҳар бир зиёратчига тавозеъ кўрсатиши, тазаллул ҳисобланади. Келганларда мақомига нисбатан ҳурматсизлик ҳиссини уйғотади.

Лекин, шу одамнинг ўз уйидаги шахсияти, мақомининг акси билан баъзи ахлоқларни истайдики, қанчалик тавозеъ кўрсатса, шунча яхшидир. Вазифа вақтидаги виқорнинг озгинасини уйида кўрсатиши, такаббурлик ҳисобланади ва ҳоказо...

Демак, бир инсоннинг вазифа эътибори билан бир шахсияти борки, ҳақиқий шахсияти билан кўп нуқталарда фарқли бўлиши мумкин. Агар у вазифа соҳиби, у вазифага ҳақиқатан лойиқ бўлса, истеъдодли бўлса, у икки шахсияти бир-бирига яқин бўлади. Агар лойиқ бўлмаса, масалан бир аскар бир генерал мақомига ўтқазилса, у икки шахсият бир-биридан узоқ бўлиши табиий. У оддий аскарнинг шахсий, оддий, кичик хислатлари, ўтирган мақоми тақозо қилган  олий, юксак ахлоқ билан бирлаша олмайди.

Шунингдек, бу бечора биродарингизда ҳам учта шахсият бор. Бу шахсиятлар бир-биридан ниҳоятда узоқдирлар.

Биринчиси:

Қуръони Ҳакимнинг олий хазинасининг даллоли жиҳатидаги муваққат, фақат Қуръонга оид бир шахсиятим бор. Мана шу даллоллик тақозо қилган жуда олий бир ахлоқ борки, у ахлоқ менга тегишли эмас. Мен бу ахлоқнинг соҳиби эмасман. Балки у мақомнинг тақозо этган фазилатлардир. Шу жиҳатдан менда нима кўрсангиз, билингки меники эмас. У билан менга юзланманг. У нарсалар мақомга тегишлидир.

Иккинчи шахсият:

Ибодат вақтида даргоҳи илоҳияга юзланганимда, Аллоҳнинг эҳсони билан бир шахсият бериладики, у шахсият ўзининг баъзи асарларини кўрсатади. У асарлар, ибодат маъноларининг асоси бўлган: «Қусурларини билишлик, фақир ва ожизлигини англашлик, ўзини паст олиб Илоҳий Даргоҳга илтижо қилмоқлик» нуқталаридан келадики, у шахсият билан ўзимни ҳар кимдан кўра бадбахтроқ, ожиз, фақир ва қусрли кўраман. Бутун дунё мени мадҳу сано этса ҳам, яхшилигимга ва камол соҳиби эканимга ишонтира олмайди.

Учинчиси:

Ҳақиқий шахсиятим. Яъни, эски ҳолимдан мерос қолган баъзи томирларимдир. Баъзан риёга, машҳурликка бир орзу пайдо бўлади. Ҳам асл бой хонадондан бўлмаганим учун хасислик даражасидаги иқтисод билан, тушкун ва паст ахлоқлар кўринади.

Эй биродарларим! Сизларни бутунлай ўзимдан қочирмаслик учун бу шахсиятимнинг яширин ёмонликларини, суи ҳолларини айтмайман.

Хуллас, биродарларим! Мен олий мақомга лойиқ  бўлмаганим учун мана шу шахсиятим, даллоллик ва убудият вазифаларидаги шахсиятим ахлоқидан ва асарларидан кўп узоқдир.

Ҳам, Жаноби Аллоҳ марҳаматкорона қудратини менда шундай кўрсатганки, энг оддий аскар ҳукмида бўлган шахсиятимни, энг аъло бир қўмондонлик мақоми ҳукмида бўлган Қуръон маъноларининг хизматида ходим қилиб қўйган. Юзмингларча шукрлар бўлсин! Нафс жиҳатидан паст, вазифа жиҳатидан аъло!

Алҳамдулиллаҳи, ҳазаа мин фазли роббий!»

Шоолим Шомансур

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 22 июлдаги 03-07/4389-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ давоми...

1920 15:27 / 22.05.2025
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг насроний қўшниси бор эди. У баландроқ ерда ҳожатхона қурган эди. Ҳожатхонадан Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг уйига нажосат сизиб давоми...

2235 12:04 / 10.01.2023
Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар топишларига очиқойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Суранинг аввалида .Батаҳқиқ, ndash давоми...

6828 14:38 / 15.03.2018
4567. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ер юзида қайси бир мусулмон гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини давоми...

6904 22:14 / 16.05.2017
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021