1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имомлар томонидан 3 млрд. сўмлик ўқув қуроллари ҳадя этилди

11:51 / 03.09.2024 1378 pdf Ўқиш режими + -

Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон бўлишига мамлакатимизда жуда катта эътибор қаратилмоқда. 

Мана шундай эзгу ниятлар йўлида янги ўқув йили бошланиши олдидан республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиблар саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 10 минг нафар фарзандига қарийб 3 миллиард сўмлик мактаб формаси, ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, бундай хайрли тадбирлар кўплаб эҳтиёжманд оилалар мушкулини осон қилиб, фарзандларини кўнглини шод этиши баробарида илм олишлари учун жуда катта кўмак бўлди.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга биринчи нозил қилган ваҳийси, Қуръони каримнинг энг аввалги оятларида бутун инсониятни ўқиш, илм олиш ва ёзишга буюриб: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди”, деган (Алақ, 1-5). 

Шунингдек, барчамизга маълум бўлган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Демак, илм олмоқчи бўлган ўқувчи ёшларнинг таълим олишига китоб ва дафтарлар олиб бериш, зарурий ўқув қуроллари билан таъминлаш ҳам улкан савобли амаллардандир. Айниқса, кимки моддий ёрдамга муҳтож ўқувчига ҳомийлик қилса, унга ҳам талабанинг савобидек, ажр-мукофот берилади, дея умид қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликка далолат қилувчи-ундовчи ўша яхшиликни қилувчи каби ажр олур”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Азизлар, қўли очиқ кишилар илм олувчи ёшлардан хабар олиб, уларни моддий жиҳатдан таъминлаб турсалар, ажр устига ажр бўлади. Маълумки, илм ривожи учун сарфланган маблағлар куни келиб, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилиши баробарида икки дунё саодатига омил бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 7 декабрь куни Навоийлик мухлислар учун ажойиб янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди. Чунки ушбу ҳудудда китобсевар мухлислар учун .ҲилолНашр, нашриётининг давоми...

1605 12:28 / 07.12.2021
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида Имом Бухорийнинг давоми...

2079 17:57 / 12.10.2021
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим мавзусида бўлаётган муҳокамаларга расмий муносабат билдирди.Қўмита тарқатган маълумотда давоми...

4138 13:49 / 29.06.2021
Шу йилнинг 15 май куни АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида Имом алБухорий номидаги Исломий марказ ўз фаолиятини бошлади.Исломий марказ ўз навбатида масжид давоми...

5576 10:13 / 06.08.2018