1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Парижда Абу Райҳон Беруний ҳаётига бағишланган кўргазма иш бошлади

15:53 / 05.09.2023 1241 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 4-8 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида «Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳат» номли кўргазма бўлиб ўтади. Атоқли олим, мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган лойиҳа ташкилотчиси – Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси.


Франциянинг машҳур «La Gazette», «Le Club de Mediapart» ва «Musulmans en France» нашрларида эълон қилинган мазкур халқаро кўргазмага оид туркум мақолаларда ЮНЕСКО замонавий Ўзбекистон ҳудудида 973-1052 йилларда яшаб ўтган буюк астроном, олим, математик, тарихчи, географ ҳаёти ва ижодини тақдим этаётгани айтилган.


– Сценографиянинг визуал қисми, мультимедиа инсталляцияси ҳамда қўлёзмалар нусхаси орқали меҳмонлар Берунийнинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишади, алломанинг ўрта асрлар илм-фани тараққиётини белгилаб берган, ҳозирги кунгача ҳам аҳамиятини йўқотмаган саёҳат, кашфиёт ва изланишлари ҳақида батафсил маълумот олишади, – деб ёзади муаллиф.


Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида ўзбек санъати усталари томонидан намойиш этилган маданий дастурда Алибек Кабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри томонидан Дмитрий Янов-Яновскийнинг «Zij – Music of Constellations» асари премъераси тақдим этилади. Ушбу мусиқий асар муаллиф томонидан Шарқнинг тўрт буюк шахси – Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ва Мирзо Улуғбекка атаб яратилган.


«La Gazette» нашри француз муштарийларини Берунийнинг таржимаи ҳоли билан таништириб, олим астрономия, физика, математика, геодезия, геология, минералогия, тарих, этнографияга оид кўплаб асарлар ёзиб, ушбу фанлар ривожига салмоқли ҳисса қўшганини ёзган.


Мақолаларда мазкур лойиҳа Европа жамоатчилигига атоқли олим ҳақида кўпроқ маълумот олиш, унинг бутун инсоният интеллектуал мулкига қўшган беқиёс ҳиссасини англаш, Ўзбекистоннинг тарихий-маданий алоқалари, замонавий илмий тушунчаларни шакллантириш ва ривожлантиришдаги ўрнига янгича қараш имконини бериши таъкидланган.


– Умумий майдони 400 квадрат/метрдан зиёд кўргазмада Беруний қўлёзмалари саҳифаларини юқори сифатда кўриш имконини берадиган интерактив мультимедиа проекцияси билан бирга олим ҳаётига оид қисқа видеоролик ҳам намойиш этилади, – деб ёзган Франция ОАВ.


– Экспозицияда Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти мутахассислари томонидан Абу Райҳон Беруний қўлёзмаларининг Франция Миллий кутубхонаси коллекциясидан тайёрланган нусхалари алоҳида ўрин тутади.

Мавзуга оид мақолалар
Изланишлар шуни кўрсатдики, мусулмон қаҳрамонлари камданкам ҳолларда экранларда пайдо бўлади. Агар пайдо бўлса ҳам салбий кўринишда кўрсатилади. .Фильмларда давоми...

2094 15:00 / 19.06.2021
Америка Юрак Ассоциацияси олимлари мунтазам нафл рўза рўза тутиш юракқон томирлари касалликларини олдини олиш мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда MedicalXpress га давоми...

2539 14:05 / 06.12.2019
Жорий йилнинг 8 апрель куни АҚШдаги АлБухорий Ислом марказида .Fundraising, хайрия тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири давоми...

2133 15:10 / 10.04.2022
Афғонистондаги шайх Абдул Кабир Ҳайдари Қуръон ассоциацияси мамлакатда .Сирак алКабир, номи остида 25 дан ортиқ мамлакатлар иштирокида биринчи халқаро онлайн давоми...

2347 10:00 / 23.12.2020