1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Сув уни ўраб турган энергиядан, нутқ ва ҳис-туйғулардан таъсирланади

10:41 / 07.08.2024 2299 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимлар сувнинг аҳамиятини тушуниб, уни кўплаб касалликларни даволаш учун қабул қилдилар, чунки инсон танасининг 70 фоизи сувдан иборат. Ер юзасининг 70 фоизини ҳам сув ташкил қилади.

Шундай қилиб, ўз-ўзини ривожлантириш доирасида сув билан шуғулланадиган ва уни ўз тадқиқотларининг асосига айлантирадиган назариялар ва тадқиқотлар сўнгги йилларда асосий эътибор марказига айланди.

Буни кўплаб олимлар, жумладан, тиббиёт қурилмалари муҳандиси, оила ислоҳоти фанлари тадқиқотчиси, оилавий муносабатларни мустаҳкамловчи янги каналларнинг кашфиётчиси, «Сув ва унинг ўз-ўзини даволашдаги сирлари тўғрисида» китоби муаллифи доктор Шариф Шукран тасдиқлайди. У сувнинг кўпгина сирлари мавзусида курслар ўтказиб, унинг кўплаб сирлари ҳақида гапириб берди. У сувдан фойдаланишнинг бошқа жиҳатларига ҳам тўхталиб, ундан баъзи нотўғри фойдаланишлардан эҳтиёт бўлиш зарурлигига эътибор қаратди ва ғазабланган ёки хафа бўлган одамнинг салбий энергияси у пиширган ва одамларга тақдим этадиган таоми орқали токсин (заҳар)лар шаклида узатилишини баён этди.

 

Сув хотираси назарияси

Бу мавзуни ўрганиш орқали у энг кучли алоқа ва даволаш воситаларидан бири сув эканлигини кўрсатиб, ахборотни у орқали ёки ўсимликлар ёки ДНК орқали етказиш мумкинлигини илмий ва диний далиллар билан тушунтирди.

Француз биология тадқиқотчиси Жак Бенвенистнинг сув хотираси назарияси ва япон олими Масару Эмотонинг сув орқали хабар бериш назариясига асосланиб, замонавий илм-фан сувнинг бир одамдан иккинчисига нутқ, ҳис-туйғу ва барча турдаги маълумотларни узатувчи хотирага эга эканлигини тасдиқлади.

Ёшлар ўртасида зўравонлик ва тартибсизликларнинг кўпайишига, жамиятда ажралишлар сонининг ортишига қаратилган кетма-кет тадқиқотлар асосида маълум бўлишича, одамларнинг салбий хулқ-атворининг катта фоизи уларнинг тана сувида қайд этилган маълумотлар тури билан боғлиқ бўлиб, у автоматик равишда таклифлар шаклида мия ва юракка узатилади.

Ушбу маълумотларнинг манбаи қишлоқ хўжалигида, озиқ-овқат фабрикаларида, ошхонада ишлайдиганлар ёки хизматкор бўлиб ишлайдиган аёлларнинг салбий фикрлаши бўлиши мумкин. Қолаверса, инсон истеъмол қиладиган озиқ-овқат ва ичимлик билан бевосита боғлиқ бўлган барча нарсалар, ҳатто нафас олиш орқали намлик шаклида истеъмол қиладиган сув бўлиши мумкин.

Шукран ичимлик ёки овқатни салбий одамлардан узоқроқ тутиш зарурлигини, шунингдек, тоза, чучук сув, ижобий тебранишлар олиб юрувчи сув ва оят, дуолар ўқилган сувни ичиш лозимлигини, ғазабланган хизматкор пиширган овқатдан узоқроқ туриш зарурлигини таъкидлайди.

 

Сувнинг хабари назарияси

Япониялик олим Масару Эмото сув ҳақида кўплаб фактларни кашф этди. У бир нечта маърузалар орқали бу дунёда тинчликка эришишга ёрдам беришини тушунтирди ва у «Сувнинг хабари» деб номланган сув ҳақидаги биринчи китобини ёзди.

У бундан 20 йил олдин дунёнинг кўплаб денгиз ва дарёларида тадқиқот ва илмий изланишлар олиб боргандан сўнг бундан 10 йил муқаддам ўз тадқиқотини ўтказиш ва Буюк Холиқнинг қудратини ва махлуқнинг гўзаллиги, поклигини тасдиқловчи шаклларга эга бўлган музлаган сув молекулаларининг энг чиройли суратларини олиш учун замзам қудуғига етиб борди.

Япониялик тадқиқотчини ҳайратга солган нарса шундаки, Замзам суви яхши расм ва сўзларга реакция билдирди, шунинг учун олимнинг Ислом динида айтилганидек замзам сувининг баракали эканлигига бўлган ишончи мустаҳкамланди. У даволаш усулларидан бири сифатида сувдан фойдаланган ҳолда муқобил муолажани танлаш ғоясини илгари сурди.

Япониялик олимнинг айтганлари орасида сув ҳақида ҳалигача яширинган фактлар бор эди. У: «Сувга энергия, товушлар, частоталар, тасвирлар ва ҳатто сўзлар каби кўплаб нарсалар таъсир қилади ва буларнинг қай биридан таъсирланишига қараб сувнинг турли кристаллари ҳосил бўлади», дейди. – Сув устида Аллоҳнинг энг гўзал исмлари ўқилса ва бу сувдан ичилса, одам жуда енгиллик ва хотиржамликни ҳис қилади.

Бу унинг сув ҳақидаги назарияларига жуда яқин эканини таъкидлади. Бу назария оғриган баъзи беморларни руқя билан даволовчи маънавий муолажага тўғри келади, улар бир пиёла сув ёнида оятларни ўқишади, кейин бемор уни ичади.

У маърузаси давомида баъзи даволаб бўлмайдиган касалликларни даволашда сувдан фойдаланишга муваффақ бўлганлигини, шунингдек, сувга яхши маълумот киритиб, 10 000 кишига ёрдам бера олганини айтди.

Тадқиқотчи барча амалларимиз давомида басмалани ўқиш зарурлигини таъкидлади. У қўшимча қилади: «Мусулмонлар иш бошлаганларида, овқат еяётганларида ёки ухлаётганларида қўллайдиган Қуръони Каримдаги басмала (Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим) сув кристалларига ажойиб таъсир кўрсатади. Сув кристаллари ўқилаётган Басмалага рўбарў келганда ажойиб таъсирланган ва ниҳоятда гўзал кристаллар ҳосил бўлган”.

Демак, сув салбий энергия билан бир қаторда ижобий энергияни ҳам узатади.

Яхши гап гапириш ёки жим туриш ҳақидаги ҳадис бежизга айтилмаган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ -رضي الله عنه- قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ:

 

﴿مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَ الْيَوْمِ اْلآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ، وَ مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَ الْيَوْمِ اْلآخِرِ فَلْيُكْرِمْ جَارَهُ، وَ مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَ الْيَوْمِ اْلآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ﴾

رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини иззат-икром қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини иззат-икром қилсин».

Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Сувга яхши гап ёки ёмон гап айтиш унинг кристалларида акс этгандан кейин танасининг 70 фоизидан кўпроғини сув ташкил этадиган инсонга доим ширин сўз айтиш кераклигини англаймиз.

Ушбу мақолани ўқиш орқали Қуръони Карим оятларида ва кўплаб ҳадисларда яхши гап гапиришга амр қилинганининг ҳикматларидан бирини англадик.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират этсин, доим яхши гап гапирувчилардан қилсин ва хотимамизни чиройли этсин!

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларининг ҳаммасини илм тасдиқлади ва бугун олимлар у зотнинг таомни бўлишишга чақирувларини давоми...

2706 13:43 / 31.10.2024
Олимлар галактикалар улкан тезликда ҳаракатланаётганини ва биздан узоқлашиб бораётганини, бу эса осмоннинг кенгайиб, вақт ўтиши билан ҳажми ортишини давоми...

3303 13:46 / 24.03.2025
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2898 08:32 / 12.03.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Алиф лаам мийм. Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир, Бақара сураси, 12 оятлар.Алиф лаам давоми...

7204 15:05 / 26.08.2020
Аудиолар

230199 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148777 14:35 / 11.08.2021