1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Аллоҳнинг мўъжизаларидан бири — «шайтон балиқ»

17:00 / 26.02.2022 5502 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда ушбу сувда яшовчи балиқнинг ўн икки оилага мансуб тахминан, 170 тури мавжуд. Бу балиқ денгиз сатҳидан 300 метрдан 5000 метргача бўлган чуқурликда яшагани учун ҳам уни кузатиш бироз мушкул. Олимлар балиқнинг янги турларини кашф этмоқдалар. Унинг ташқи кўриниши қандай бўлса ҳам у денгиз тубида яшовчи митти жонзотлар учун энг даҳшатли йиртқич балиқ ҳисобланади. Ушбу балиқнинг бошқа сув ҳайвонларидан ажратиб турадиган хусусияти шуки, унинг бош қисмида ўсимта мавжуд бўлиб, унинг учи худди фонарга ўхшаб нур таратади. Ўлжаларни ўзига жалб қилишда бу сув жонзоти ёритгичидан фойдаланади. Бу жонзотлар жим туриб атрофдаги митти жонзотларга хавф солувчи овчилар ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, бу овчи балиқ ўлжасини қўлга тушириш учун  ҳаракатланмас, балки бечора ўлжани жимгина кутиб ётар экан. Унинг ёруғлик таратиб турган ўсимтасига маҳлиё бўлиб турган кичик балиқлар унинг ўлжасига айланар экан. Баъзи олимлар уни «ер юзидаги энг ёқимсиз жонзот» деб аташади. Жонзотнинг бошидаги ўсимтадан таралаётган ёруғлик денгиз тубида 800 метр узоқликдан кўриниб туради. Бу балиқ аъзосидаги нурнинг ҳосил бўлишига ёруғлик таратувчи бактериялар (яъни, Luminescent bacteria) хизмат қилади. Бу бактериялар мазкур аъзонинг ўзида жойлашган бўлади. Аслида бунга ўхшаш бактериялар инсонларда ҳам бор. Бироқ нур хира бўлганлиги учун у қадар бизга сезилмайди. Баъзилар унинг ташқи кўринишига қараб уни «Шайтон балиқ» деб аташган экан.

Энди шайтон балиқнинг ғаройиб кўпайиши ҳақида сўз юритсак.

Шу балиқнинг эркаги урғочисидан тахминан 10 маротаба кичик. Эркак балиқларнинг жамоа ичида насл кўпайтиришдан бошқа вазифаси йўқ экан. Қўшилишдан аввал эркак балиқ урғочисини тишлаб олади. Кейин урғочи балиққа сингиб кетиши учун эркак балиқ махсус суюқлик ишлаб чиқаради. Шу аснода эркак балиқ урғочи балиқнинг танасига бутунлай ёпишиб, охирида иккаласи битта қон тизимидан нафас оладиган жонзотга айланиб кетади. Худди жарроҳлик амалиёти орқали баъзи аъзоларни танага экишга ўхшаб, эркак балиқ урғочи балиқнинг бир қисмига айланиб қолади.

Ушбу ҳолат ҳақида 2020 йилда Science журналида мақола эълон қилинган бўлиб, унинг қисқача мазмунида эркак ва урғочи балиқларнинг ноодатий кўпайиши ҳақида маълумотлар келтирилган.

Бир дона урғочи балиқ бир вақтнинг ўзида кичик жойга миллионлаб тухум қўйиши мумкин. Урғочиларининг оғирлиги 40 кг, узунлиги икки метрга етади, эркаги эса ундан анча кичик бўлади. Шайтон балиқнинг фан тилидаги номи Lophiiformes дея номланади. Балиқнинг оғзи катта, ошқозони кенг бўлгани учун ҳам ўзига нисбатан уч баробар кўп озуқани ейиши мумкин.

Маълумки, денгиз тубига шўнғиган сари сув босими ортиб боради. Шунинг учун ҳам ғаввослар сув остига шўнғиганларида у қадар чуқурликка тушмайдилар. Чунки инсон меъёрдан ортиқ босимга бардош бера олмайди. Дунёдаги энг чуқур жойларига инсон тушмоқчи бўлса, махсус қурилма бўлмиш батискафда тушади. Биз сўз юритаётган шайтон балиқ эса ҳеч қандай қурилмаларсиз, беш минг метр чуқурликларда яшайди. Аллоҳ таоло бу жонзотни шундай катта босимга бардошли қилиб яратган. Балиқнинг ҳаётини ўрганганимиздан сўнг Роббимизнинг ушбу ояти ёдимизга келади:

هَذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар». (Луқмон сураси, 11-оят).

Яъни, юқоридаги оятда зикри ўтган мавжудотларни, шунингдек, биз сўз юритган балиқни ҳам Аллоҳ таоло яратгандир. Худо бўлгани учун У Зот шуларни яратган. Сизлар, эй мушриклар, Аллоҳдан бошқа яна худолар бор, деяпсизми? Агар улар сиз айтганингиздек, худо бўлса, қани, айтинг-чи, улар нимани йўқдан бор қилиб, яратганлар? Улар яратган нарсаларни кўрсатинглар-чи!

«Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар».

Йўқ, у сохта худолар ҳеч нарсани ярата олмаслар. Аллоҳга ширк келтириш ила катта зулм қилган мушриклар очиқ-ойдин адашувдадирлар.

Фойдаланилган манбалар:

«Тафсири Ҳилол» китоби

https://ar.wikipedia.org/wiki

https://arabfish.net

https://www.aljazeera.net

https://www.animals-wd.com

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муҳаррир Хуршид Маъруф 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта давоми...

9512 11:00 / 04.02.2021
тўртинчи мақола Йўғон ичагимиздаги бактериялар.Одам йўғон ичагининг узунлиги 1,52 м бўлса, диаметри ингичка ичакка нисбатан икки ҳисса катта. Унинг девори эса давоми...

2870 11:00 / 11.02.2021
Майизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрар эдилар. Уни фитр садақаси сифатида беришга тавсия қилганлар.Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу давоми...

13049 09:00 / 03.09.2021
Суннат барча тарафдан Қуръони каримдан кейин, иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда давоми...

4759 00:33 / 30.09.2018
Аудиолар

210862 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130127 14:35 / 11.08.2021