1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик қиз немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида ғолиб бўлди

07:17 / 24.07.2024 1748 pdf Ўқиш режими + -

Германиянинг Gettingen шаҳрида немис тили бўйича Бутун жаҳон олимпиадаси ғолиблари номи эълон қилинди. Унда 62 давлатдан ўқувчилар беллашди. Ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова унда ғолиб бўлди.

15-22 июль кунлари немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси ўтказилган Gettingen шаҳрида ғолиблар аниқланди. Тегишли тил даражалари бўйича ўтказилган беллашувларда биринчи ўринни ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова, бангладешлик Маҳек Хон ва шимолий македониялик Ана Котевска бўлишиб олди. 

«Кумуш» ва «бронза» Мексика, Италия, Словакия, Полша ва Британиядан келган мактаб ўқувчиларига насиб этди, деб эълон қилди Берлиндаги Гёте институти 22 июль, душанба куни. Олимпиаданинг финал босқичида 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Рақобатчилар орасида 62 давлат вакиллари бор эди. 

Немис тили бўйича энг яхшилар

Гёте институти матбуот хизмати хабарига кўра, 16 ёшли Райёна Германиядаги университетлардан бирида немисшунослик йўналишида таҳсил олиш ва келажакда таржимонлик билан шуғулланишни режалаштирган. Халқаро танловнинг финал босқичига чиқиш учун у бошқа иштирокчилар сингари миллий танловда ғолиб бўлди.

Геттингенда ўқувчилар турли фанлар бўйича беллашди. Ҳар бир ўқувчи мустақил равишда Бутунжаҳон Тил Олимпиадаси журнали учун ўз онлайн саҳифасини яратиши керак эди - табиийки, бутунлай немис тилида. Шунингдек, билимлар гуруҳларда турли тақдимотлар ва импровизациялар орқали синовдан ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати нафақат немис тилини билиш даражасини, балки ижодкорлик, шунингдек, жамоада ишлаш қобилиятини ҳам баҳолади. Мусобақа иштирокчиларига кенг қамровли маданий дастур таклиф қилинди - Геттингеннинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриш. 

Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси ҳар икки йилда бир марта Германия шаҳарларидан бирида ўтказилади. Ташкилотчи Гёте институтидир. Тадбир Германиядан ташқаридаги мактабларда немис тилини ўрганишга қизиқишни оширишга қаратилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги Ўзэкспомарказrdquo миллий кўргазмалар мажмуасида .TASHKENT BOOK FEST ndash 2019, mdash I Тошкент халқаро китоб кўргазмаярмаркаси ўз давоми...

2319 12:47 / 03.10.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда муборак Рамазон ойи муносабати билан httpuza.uz сайтида Имом Бухорий давоми...

3513 08:30 / 20.05.2019
Испаниянинг Севиля шаҳридаги кафени таъмирлаш жараёнида исломий хаммом топилган. Бу ҳақда Ancient Origins маълумотларига таяниб, iqna.ir манбаси хабар берди. Ушбу исломий давоми...

2844 07:19 / 27.02.2021
Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вақф хайрия жамоат фонди томонидан Обиҳаёт номли акция ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятида давоми...

3091 05:00 / 21.02.2019
Аудиолар

232023 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150536 09:35 / 11.08.2021