1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Испания жанубида 800 йиллик исломий хаммом топилди

12:19 / 27.02.2021 2839 pdf Ўқиш режими + -

Испаниянинг Севиля шаҳридаги кафени таъмирлаш жараёнида исломий хаммом топилган. Бу ҳақда Ancient Origins маълумотларига таяниб, iqna.ir манбаси хабар берди. Ушбу исломий хаммом 800 ёшда ва дизайнерлар томонидан ХХ аср бошида кафе қурилган пайтда девор билан ўраб қўйилган.

Cervecería Giralda деб номланган кафе Испаниянинг Севиля шаҳрида жойлашган ва 1923 йилда очилган. Лойиҳа асосида кафени таъмирлаш давомида ишчилар шифтдан хаммомнинг юлдузча шаклидаги пештоқларини топдилар.

Археолог Варлваро Хименес Guardian нашрига берган маълумотида биринчи марта юлдузча шаклидаги осмонўпар чироқларни кўрганини, бу хаммомдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаган.

Илгари Севиля шаҳрида ташландиқ хаммом ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, аммо ҳозир бу топилма худди ўша хаммомга ўхшайди.

Ҳозирга қадар тадқиқотчилар ушбу хаммомдан 88 та саккиз қиррали осмонўпар чироқлар, геометрик нақшлар ва расмларни топдилар.

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирбирига қучоқ очиб турган икки ўғлонга қараб, чуқур ўйга толдим...Кўз ўнгимда гўзал хотиралар жонланди. Кўнгил ажиб ҳисларга чулғанди.Икки буюк инсоннинг давоми...

21342 09:50 / 20.10.2017
Масжидун Набавий кутубхонаси бир йил давом этган таъмирлаш ишларидан сўнг қайтадан фаолият юритишни бошлади. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди. давоми...

1380 13:58 / 26.04.2025
Ўзбекистон 2019 йил февралдан Ислом тараққиёт банки гуруҳига тегишли бўлган Халқаро ислом савдомолия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини давоми...

3111 09:17 / 06.02.2019
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotИчкиликбозлик ndash кони зарарquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам давоми...

5900 11:59 / 20.09.2018