1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ташвиш ва ғам пайтида қилинадиган мустажоб дуо

11:11 / 03 июль 2669 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

روى الشيخ الكفعمي في كتاب البلد الامين دعاء عن الامام زين العابدين، وقال: روى عنه هذا الدّعاء مقاتل بن سليمان، وقال: مَنْ دعا به مائة مرّة فلم يجب له فليلعن مقاتلاً، والدّعاء هو:

اِلـهي كَيْفَ اَدْعُوكَ واَنَا اَنَا وَكَيْفَ اَقْطَعُ رَجائي مِنْكَ واَنْتَ اَنْتَ،

اِلـهي اِذا لَمْ اَسْاَلْكَ فَتُعْطيني فَمَنْ ذَا الَّذي اَسْأَلُهُ فَيُعْطيني،

اِلـهي اِذا لَمْ اَدْعُكَ فَتَسْتَجيبَ لي فَمَنْ ذَا الَّذي اَدْعُوهُ فَيَسْتَجيبَ لي،

اِلـهي اِذا لَمْ اَتَضرَّعْ اِلَيْكَ فَتَرْحَمْني فَمَنْ ذَا الَّذي اَتَضرَّعُ اِلَيْهِ فَيَرْحَمُني،

اِلـهي فَكَما فَلَقْتَ الْبَحْرَ لِمُوسى عَلَيْهِ السَّلامُ وَنَجَّيْتَهُ اَسْاَلُكَ اَنْ تُصَلِّيَ عَلى مُحَمَّد وَآلِهِ واَنْ تُنَجِّيَني مِمّا اَنَا فيهِ وَتُفَرِّجَ عَنّي فَرَجاً عاجِلاً غَيْرَ آجِل بِفَضْلِكَ وَرَحْمَتِكَ يا اَرْحَمَ الرّاحِمينَ

Дуонинг кўплик сийғадагиси:

"اِلهي فَكَما فَلَقْتَ الْبَحْرَ لِمُوسى عَلَيْهِ السَّلامُ وَنَجَّيْتَهُ نَسْاَلُكَ اَنْ تُصَلِّيَ عَلى مُحَمَّد وَآلِهِ واَنْ تُنَجِّيَنا مِمّا نحن فيهِ وَتُفَرِّجَ عَنّا فَرَجاً عاجِلاً غَيْرَ آجِل بِفَضْلِكَ وَرَحْمَتِكَ، يا اَرْحَمَ الرّاحِمينَ

Шайх Кафъамий имом Занулобидиндан бир дуо нақл қилган. Бу дуони у кишидан Муқотил ибн Сулаймон ҳам ривоят қилган: «Ким бу дуони юз марта қилсаю, ижобат бўлмаса, Муқотилни лаънатлайверсин», деган.

Дуо қуйидагича:

«Илоҳий, мен мен бўлиб (шу туришимда) қандай қилиб Сенга дуо қилай ва Сен Сен бўла туриб, қандай қилиб Сендан умид узай?!

Илоҳий, агар Сендан сўрамасам, Сен менга бермасанг, мен кимдан сўрайману ким менга ато этади?!

Илоҳий, агар Сенга дуо қилмасам, Сен менга ижобат қилмасанг, кимга дуо қиламану, ким менга ижобат қилади?!

Илоҳий, агар Сенга тазарруъ қилмасам, Сен менга раҳм қилмасанг, кимга тазарруъ қиламану, ким менга раҳм қилади?!

Илоҳий, Мусо алайҳиссалломга денгизни ёриб, унга нажот берганинг каби Муҳаммад алайҳиссаллом ва у зотнинг аҳли оилаларига салавот йўллашингни ва мени ҳозирги ҳолимдан қутқаришингни ҳамда фазлу раҳматинг билан менга кечиктирмасдан тез кушойиш беришингни сўрайман».

Дуонинг кўплик сийғаси:

Илоҳий, Мусо алайҳиссалломга денгизни ёриб, унга нажот берганинг каби Муҳаммад алайҳиссаллом ва у зотнинг аҳли оилаларига салавот йўллашингни ва бизни ҳозирги ҳолимиздан қуқтаришингни ҳамда фазлу раҳматинг билан бизга кечиктирмасдан тез кушойиш беришингни сўраймиз».

Ҳозир ҳам дуога муҳтожмиз, ҳамма эшиклар ёпилганда ҳам Аллоҳ таолонинг даргоҳи очиқ. Борлиқда Унинг иродасидан ташқари иш йўқ. Унинг иродаси барча хоҳишлардан устун. У Зот дуоларни ижобат қилади.

Сабаблар билан бўлиб дуо унутилмайди, дуо билан чекланиб сабабларга бепарво бўлинмайди. Барча ишларда сабабларни ишга солиш билан бирга ёлғиз Аллоҳ таолога суянайлик, Унга ёлворайлик, Ундан сўрайлик, албатта ижобат бўлади. Дуо одобларига риоя қилган ҳолда илтижода бўлайлик.

Уламолар айтишича, ушбу дуонинг ижобати тажрибада кўп кўрилган. Юзлаб, минглаб кишилар бу дуонинг фазилатини ўз ҳаётида кўрган.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонг отганида .Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин давоми...

2471 17:00 / 13.07.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога .Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади Ҳар давоми...

2254 09:41 / 09.01.2023
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ алайҳиссалом ўринларига ётаётган пайтларида .Аллоҳумма инний аъузу биважҳикал карийм ва давоми...

1316 12:00 / 16.05.2023
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рўза шаҳватлардан тўсувчидир, агар бирортангиз рўза тутадиган бўлса, давоми...

2815 18:30 / 12.04.2021