1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дастлабки гуруҳ ҳожиларимиз она Ватанга жўнаб кетишди

12:18 / 22.06.2024 1592 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб кетишди.

Бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли, барча шарт-шароитларга эга ҳолатда ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди. Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги шароит ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчага манзур бўлди.

Юртдошларимиздан фақат бир нарса, у ҳам бўлса, Ҳажнинг барча арконларини чиройли адо этиш талаб этилди, холос.

Мана, бугун юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтиб кетди.

Аслида, ҳожи бўлиш осон, лекин шу номга бир умр содиқ бўлиб қолиш мушкул. Эндиликда ҳожиларимиз ўзларининг ибратли амаллари, гап-сўзлари ила ёшларимизга намуна бўлиб, юртимиз равнақи, хақимиз фаровонлиги, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшадилар, иншо Аллоҳ.

Ҳадиси шарифга биноан Ҳаж арконларини бажарган киши ўз Ватанига шошиши керак. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳажини адо қилса, аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради”, дедилар (Имом Дорақутний ривояти).

Аллома Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул қадир” китобида ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «(Ватанга) шошилиш – мустаҳаб. “Аҳл”дан мурод эса, ватандир, гарчи у ерда аҳли (оиласи) бўлмаса-да. Келиши билан дўстлари, аҳлларига сурур бағишлагани учун “шундай қилиши ажрини кўпайтиради”.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилган бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 25 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Учтепа туманидаги .Лаби заҳ, жомеъ давоми...

2071 15:00 / 25.02.2022
2019 йилнинг 18 март куни Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурайё Эр жаноблари Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар давоми...

2584 09:00 / 20.03.2019
Ҳурматли тадбиркорлар, маълумки Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида минглаб юртдошларимиз бошпанасиз қолишди. Уларга имкон қадар давоми...

1733 11:03 / 03.05.2020
Иорданияда бўлиб ўтган XIV халқаро аёллар Қуръон мусобақасида, Эронлик қория Фотима хоним Шерозий ғолиб бўлди, деб хабар беради IQNA.Хабарда айтилишича, мусобақада давоми...

2244 11:45 / 16.03.2019