1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Зулҳижжанинг ўн кунида қилинадиган амаллар

11:00 / 08 июнь 2190 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зулҳижжанинг ўн кунида қилинадиган амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб саналади. Шу билан бирга мазкур вақтда Аллоҳ учун севимли бўлган зикр амалга оширилса, нур устига нур бўлади. Фазилатли амал фазилатли вақтда бажарилиши қилинаётган иш учун кўпроқ ажр олиниши ва ундан кўзланган мақсад рўёбга чиқишига сабаб бўлади.

Маълумки, солиҳ амаллар тури кўп. Уларни санаш учун анча саҳифани қоралашга тўғри келади. Ўша амаллар ичида энг афзалларидан бири бу – рўзадир. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида рўза тутиш ҳақида ривоятлар бор. Қуйида улардан баъзиларини ўрганамиз.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: مَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَائِمًا فِي الْعَشْرِ قَطُّ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَابْنُ خُزَيْمَةَ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн кунликда бирон марта рўза тутганларини кўрмаганман».

Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ва Ибн Хузайма ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳлҳижжанинг аввалги тўққиз кунида рўза тутганлари ҳақида бошқа ривоятлар бор. Шу сабаб уламолар Оиша розияллоҳу анҳонинг бу ривоятини бир неча хил таъвил қилишган. Жумладан, у зот касаллик ёки сафар туфайли ушбу ўн кунлик рўзасини тутмаган бўлишлари мумкин.

Оиша розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу кунларда рўза тутганларини кўрмаган ёки эътибор бермаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Яна Аллоҳ билгувчироқдир!

Мазкур ривоятнинг зоҳирига назар ташласак, зулҳижжанинг аввалги ўн кунида, тўғрироғи, тўққиз кунида рўза тутиш макруҳлиги келиб чиқади. Аммо уламолар бошқа ривоятларни ҳам ўрганиб чиққач, бу кунларда рўза тутиш мустаҳаблигини таъкидлашган.

Биз бу ерда Оиша розияллоҳу анҳонинг ривоятини маълумот учун, қилинаётган иш холис ва оз бўлса ҳам мукаммал бўлиши учун келтирдик. Энди бошқа ривоятларни ўрганамиз.

وَعَنْ هُنَيْدَةَ بْنِ خَالِدٍ عَنْ امْرَأَتِهِ عَنْ بَعْضِ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصُومُ تِسْعَ ذِي الْحِجَّةِ وَيَوْمَ عَاشُورَاءَ وَثَلاَثَةَ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ أَوَّلَ اثْنَيْنِ مِنْ الشَّهْرِ وَالْخَمِيسَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

Ҳунайда ибн Холид хотинидан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам завжаларининг баъзисидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зулҳижжанинг тўққиз куни, Ашуро куни ва ҳар ойда (душанба ва пайшанбадан бошлаб) уч кун рўза тутардилар».

Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ.

Ушбу ривоятда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зулҳижжанинг аввалги тўққиз кунида, Ашуро куни ва ҳар ойда уч кун рўза тутардилар.

Зулҳижжанинг ўнинчи куни Қурбон ҳайити бўлиб, бу кунда рўза тутиш мумкин эмас. Шу сабаб рўза ҳақида гап кетганда «Зулҳижжанинг тўққиз кунида рўза тутиш» ибораси ишлатилади.

Қуйидаги ривоятда зулҳижжанинг ўн кунлигида тутиладиган рўзанинг фазилатидан хабар берилади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ أَحَبُّ إِلَى اللهِ أَنْ يُتَعَبَّدَ لَهُ فِيهَا مِنْ عَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ يَعْدِلُ صِيَامُ كُلِّ يَوْمٍ مِنْهَا بِصِيَامِ سَنَةٍ وَقِيَامُ كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْهَا بِقِيَامِ لَيْلَةِ الْقَدْرِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Аллоҳ учун ибодат қилинишга зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқдир. Унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенгдир». Термизий, Ибн Можа ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади заиф.

Демак, қайси банда зулҳижжанинг аввалги тўққиз кунида ихлос билан рўза тутса, тўққиз йиллик рўзанинг савобига эришади. Зулҳижжанинг аввалги ўн кечасини бедор ўтказган, таҳажжуд намози ўқиган, зикр, тиловат ва шу каби ибодатлар билан машғул бўлган банда ўн марта Лайлатул қадр кечасида қоим бўлганлик савобини қўлга киритади. Лайлатул қадр кечасида қоим бўлиш минг ой, тахминан, саксон икки йилдан кўпроқ ибодат савобига тенг экани кўпчилигимизга маълум.

Демак, зулҳижжанинг бу фазилатли кун ва тунларини ғанимат билиб, улардан оқилона фойдалансак, охиратимиз учун чексиз ва қимматли заҳира тўплаб, қиёмат куни мезонимиз оғир бўлишига сабаб амалларни бажарган бўламиз.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни билади. давоми...

5036 05:00 / 16.01.2017
. , r . , . ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб .Эй давоми...

2185 09:00 / 30 май
Қуёш ботгач, шом намозини ўқимасдан, Арафотдан Муздалифага қараб юрилади. Етиб келиб, шу жойда тунаш учун жойлашилади. Таъкидлаб айтиш керакки, одам кўплигидан давоми...

10121 16:52 / 14 июнь
Oфoқ, яъни мийқот ташқарисидан кeлувчилaр ndash ифрoд ёки қирoн ниятида келсалар ndash иккала суратда ҳам Бaйтуллoҳи шaрифгa ҳoзир бўлишларии биланоқ шукрoнa сифатида бир давоми...

4764 05:00 / 16.01.2017