1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr»да «Болажонлар байрами» тадбири ўтказилди

18:51 / 01.06.2024 1469 pdf Ўқиш режими + -

Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.

Бола табассуми – олам безаги. Айниқса, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида сайёрамиз болажонларнинг самимий ва беғубор кулгуси билан янада яшариб кетади. Бу сана қуёшли диёримизда ҳам ўзгача интиқлик билан кутилади. Азалдан болажон бўлган халқимиз шу куни кундалик ташвишларни бир четга қўйиб, фарзандларини истироҳат боғларию кўнгилочар масканларга олиб боришга ошиқади.

Хусусан, 1 июнь куни «Hilol Nashr» нашриётининг мажлислар залида анъанага кириб бораётган, болажонлар учун мўлжалланган «Болажонлар байрами» шиори остида тадбир ўтказилди!

Тадбирга адабиётшунос олим, ёзувчи, устоз Эркин Малик домла ҳамда Нозимжон домла Ҳошимжон меҳмон бўлиб, фарзанди билан келган ота-оналар учун суҳбат қилиб бердилар.

Бошловчи Қамариддин Бекмуҳаммад эса болалар билан ҳам маънавий, ҳам жисмоний ўйинлар ташкил қилиб, болажонларнинг вақтларини унумли ўтказишга ҳаракат қилди.



Тадбир давомида ўтказилган ўйинларда ғолиб бўлган кичкинтойларга эсдалик ҳадялар топширилди.

Манбаларга кўра, ушбу халқаро байрам 1925 йилда Женевада бўлиб ўтган ҳамда болалар фаровонлигини таъминлаш масалаларига бағишланган умумжаҳон конференциясида илк бор эълон қилинган.



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2020 йил 1 ноябрдан имконияти чекланган эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқароларга диниймаърифий суҳбатлар йўлга қўйилди.Тадбирга 90 га яқин имконияти чекланган давоми...

1632 09:12 / 04.11.2020
Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳридаги БоКаап маҳалласида .Аувал, номли масжид бўлиб, мамлакатда ташкил этилган биринчи масжид сифатида тан олинган. Масжидда 200 давоми...

2275 17:51 / 12.09.2023
Аллоҳ таолонинг хоҳиш марҳамати билан тез кунда ҳадис ихлосмандлари ва барча китобхонлар, улуғ муҳаддис Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф давоми...

2507 16:00 / 09.03.2020
Arabic.uz каналининг ҳикматларга кўнгил қўйган, руҳиятига таскин излаган азиз фойдаланувчиларКаналнинг фейсбукдаги саҳифаси 2012 йил 19 декабрдан бошлаб, илк давоми...

1703 23:12 / 02.11.2022