1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ғийбатчига берилган жавоб

17:08 / 22.05.2024 2190 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳаққингда фалондай пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.

– Қачон?

– Бугун.

– Қаерда?

– Уйида.

– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?

– Зиёфатга борувдим.

– Зиёфатда нима единг?

Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:

– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб солдилар.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга элтувчи йўл узундир. Бу йўлнинг охирига етишинг муҳим эмас, умринг шу йўлда якун топиши муҳим.

3151 11:01 / 23.08.2018
Аллоҳ йўқотаман деб ўйламаган нарсангни олиб қўйса, билгинки, яқинда топаман деб ўйламаган нарсангни беради.Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

3451 08:30 / 06.10.2017
Уч нарса қайтиб келмайдиОғиздан чиққан сўзОтилган ўқЎтиб кетган вақт.

3686 09:05 / 26.09.2017
Кечагина доно ва ақлли эдим, дунёни ўзгартирмоқчи эдим Бугун эса ҳаким ва донишмандман. Шунинг учун ўз нафсимни ўзгартирмоқчиманЖалолиддин Румий

3270 15:35 / 12.03.2018
Аудиолар

227896 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146616 14:35 / 11.08.2021