1447 йил 16 жумадул аввал | 2025 йил 07 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳақиқат ҳақдан дарак

18:10 / 23.03.2024 1917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Башарият ҳаётига назар солсангиз, инсон қалби доимо ҳақиқатни излайди. У доим ҳаққа интилади, ҳақни суяди, ёлғонни ёмон кўради. Эътибор беринг, қалб шундай бўлади.


Дунё тарихига ва бугунига назар солсангиз, ҳамиша охир оқибат ҳақиқат ғолиб бўлганига гувоҳ бўласиз. Ёлғон қанча гупирмасин, зулм қанчалар қутирмасин, бир кун йўққа чиқиб, оқибатда ростгўйлик ва адолат ютиб чиқаверади. Шунинг учун ҳам халқимиз “Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди”, деб айтади.


Қанчадан қанча ёлғончи тузумлар ўз қабоҳатларини хаспўшлаш учун шайтоннинг хаёлига келмаган ҳийлаларни қилишди. Худосизлар халқларнинг ақлини эгаллаш учун минг хил найранг, зулму ситамлар этишди. Улар қилган қирғин ва қатағонларнинг ўхшашини башарият бошқа кўрмаган. Бироқ кўп ўтмай ёлғонлари фош бўлиб, ўзлари тарих қаърига қулади, яна ҳақ ғолиб бўлди.


Бугун Яқин Шарқда кечаётган ҳодисалар фонида мазкур ҳақиқат яна бир бор ўз тасдиғини топди. Дунёнинг йирик кучлари қўлида ўйинчоқ бўлиб қолган матбуот ҳар қанча қичқирмасин, ҳақиқат саси қаршисида йўққа чиқиб қолмоқда. Ёлғон тўзони денгиз сувини қанча булғамасин, ҳақиқат булоғидан сизиб чиққан зилол сув ялтираганча намоён бўлиб, лойқа сувни аста суриб чиқармоқда.


Неча йилдирки, Ғарб ва унга тобе матбуотлар одамлар миясини ювиб, ростни ёлғон, ёлғонни рост қилиб кўрсатиб, мусулмонларни ёмонотлиқ қилиб, инсонларнинг тафаккурини булғаб келаётган эди. Оқил кишилар буни яхши фаҳмлаб турган бўлса да, бирорта ҳам яроқли холис манба бўлмагани учун омма алданиб қолаётганди. Бугун минглаган ёлланма матбуотлар қаршисида атига 3 4 та муқобил манба пайдо бўлиб, воқеликни бироз аниқроқ ёритишни бошлаган эди, анави тумонат хабарчиларнинг сўзига биров ишонмай қўйди. Ҳақнинг қаршисида дунёнинг манаман деган давлатлари, матбуотлари, сўзчилари ожиз қолмоқда.


Бу нимани англатади? Демак, дунёда барча кучлардан устун бошқа бир ирода бор. У фақат ҳақ тарафида ва ҳамиша уни ғолиб қилади. Бироқ буни ёлғон кўзини пардалаганлар кўра олмайди.


Ёлғон ҳам, рост ҳам хабар. Бироқ қалб ёлғондан нафрат қилади, унга эргашмайди, доим ростга мойил бўлади. Нега? Чунки бу оламни ва унда башарни яратган Зот ҳақдир, ҳақни устун қилишни ирода этган. Оқибат тақводорларники,  ерга солиҳ бандалар ворис бўлиши илоҳий қонунда битиб қўйилган. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин кўп одамлар билишмайди.


Тарих оша дунёда ёлғон паст, ҳамиша ҳақ ғолиб бўлиб келиши ақлли киши учун иймон келтиришга туртки бўларли мўъжизалардан саналади. Бўлмаса, ёлғонга сарф қилинган бунча ҳаракату харажатлардан кейин ҳақиқат сўзи башариятга аллақачон бегона бўлиб кетиши керак эди. Бироқ доимо рост ғолиб бўлиб, унинг шаъни янада ортиб бораверади.
Аллоҳ таоло дунёни имтиҳон хонаси қилиш учун унда ёлғонга имкон бериб қўйган, токи ким ҳақ тараф, ким ёлғон тараф, аниқ бўлсин, кейин даъво қила олмасин. Ана ўша вақтинча ёлғон инсонларни саралаб беради, уларнинг қалблари амалга кўчишини таъминлаб беради. Ҳақ келгач эса ёлғон худди тўзон каби ҳавога учиб кетади.


Ҳақнинг яна бир хусусияти шуки, у бировларнинг кўмагига муҳтож эмас, ҳар дам ўз оёғида тураверади. Ботил эса тиргаксиз бир кун ҳам яшай олмайди.


Ҳақиқатни безаш, танитиш, тарғиб қилиш, эълон этиш шарт эмас, унинг туриши ўзи қувват, гўзаллик ва довруғдир. Уни тирик қалб, уйғоқ виждон дарҳол танийди. Ёлғон булутлари уни кўзлардан тўсишга ҳар чанд уринмасин, ҳақнинг қуёши порлаган замон ботил йўқ бўлиб, яна ҳамма ҳақ томон талпинаверади.


Ҳозирда дунёнинг бир чеккасида кечаётган ҳодисаларнинг бутун инсоният эътиборини ўзига тортиши ҳам айнан ҳақиқат бўлганидандир. Бугун дунё ёлғонга тўлиб тошганидан инсонлар ҳақиқатга шунчалар ташна бўлиб кетибдики, биров озгина тўғри сўз айтса, бехос ҳамма унга интилмоқда. Мана шунинг ўзи ҳам бу оламни яратган Зот борлигини ва Унинг иродаси барча хоҳишлардан ғолиб эканини кўрсатади. Бахт эса дунёда ҳақни топиш ва ҳақ тарафида бўлишдир.


Уламолар айтадиларки, ким ёлғонни ғолиб бўлади деб ишонса, у Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумон қилган бўлади. Бу эса иймонга хатардир.


Зотан Аллоҳ Ўзи яратган бу кўҳна дунёда ҳамиша ҳақни ғолиб қилишни битиб қўйган ва бу Унинг биру борлигини англатувчи белгилардан бири ҳисобланади. Зотан, ҳақ Ҳақдан даракдир.
 
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун давоми...

11394 16:12 / 01.02.2018
Ажойиб бир рамзий қисса бор. Бир киши хотини билан товуқ еб ўтирган эди, эшик тақиллаб қолди. Хотини бориб қараса, тиланчи экан. Хотин тиланчига еб турган овқатидан давоми...

2184 10:40 / 06 январь
Эрхотин янги маҳаллага кўчиб ўтдилар. Эртаси куни улар нонушта қилиб ўтирганларида аёл қўшни хотиннинг ювилган кийимларни дорга илаётганини деразадан кўриб давоми...

2182 18:40 / 04.01.2023
Инсонга умри давомида китобдан содиқроқ дўст топилмаса керак. Китоб гапирмайди, лекин сизга жуда кўп нарсани ўргатади. Бу борада уларни ўзига хос устоз дейиш ҳам давоми...

4288 09:23 / 28.01.2024