1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Испанияда мисли кўрилмаган меъморчилик обидалари

13:33 / 03.01.2024 2241 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нью-Йорк университети доктор Томас Кирк:
«Минтақаларнинг кесишув нуқталарида илм ва маданият алмашуви айниқса яққол сезилган жойлар жуда кўп. Масалан, Сицилия ва Испания. Мусулмонлар бу ерда насронийлар босими остида ўз мавқеини қўлдан бой бергач, истилочилар улар қолдирган илму маърифатни ўзлаштира бошлади».


Истилочилар Испанияда мисли кўрилмаган дизайнни – муҳташам ва нафис меъморчилик обидаларини кўрдилар. Европаликлар бундай санъат асарларини XI асрга келибгина ўзлари учун кашф эта бошладилар. Бу ердаги қасрлар Ислом ҳикмати ёдгорлиги бўлиб, уларни худди китобдек ўқиш мумкин. Ҳар бир сирт устида ҳикматли сўзлар ва геометрик теоремаларнинг асарлари қолган. 


1085 йилда дунё тарихида улкан бурилиш ясаган воқеа юз берди – насроний қирол Альфонсо VI Толедо (Исломий исми Тулайтила) шаҳрига ташриф буюрди. 
Рикардо Изкердио Бенито
Толедо гуманитар факультети
«Бу дарвозани Пуэрто Вьеха Бисагра ёки Пуэрто де Альфонсо Сексто, яъни Альфонсо VI дарвозаси деб аташади. Ривоятларга кўра, Кастилья ва Леон қироли Альфонсо VI Толедо шаҳрига айнан мана шу дарвозадан кириб келган».


Бу ташриф мусулмон Испанияси таназзулининг ва насроний Европадаги интеллектуал ҳаёт тараққиётининг бошланиши бўлди. Альфонсо ишғол қилинган Толедо шаҳрида сон-саноқсиз китобларни кўриб, ҳуши бошидан учди. 


«Альфонсо VI шаҳарни босиб олган пайтда бу ерлик мусулмонларнинг шахсий кутубхоналари ҳам бор бўлиб, у ерга Андалусдан мунтазам равишда янги китоблар келиб турарди. Ушбу китобларнинг маълум қисмини қадимий китоблар, жумладан, қадимий юнон фалсафаси ташкил қилар эди».


Бу китоблар ҳақида саводли яҳудий ва насронийлар ҳамда араб ва испан тилларини биладиган мусулмонлар ғамхўрлик қиларди. 


«Толедода икки муҳим шароит бор эди: китоблар ва уларни ўқий оладиган одамлар. Энг муҳими, улар бу китобларни ўқиб, таржима ҳам қилар олар эди».


Тез орада Толедо арабча китобларни лотин тилига таржима қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳа амалга ошириладиган марказга айланди.


Европада таълим соҳасининг қолоқлигидан ҳафсаласи пир бўлган олимлар мусулмонларнинг илм уммонидан баҳраманд бўлиш учун Толедога оқиб кела бошлади.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.
 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Европанинг ренессанси ndash уйғониши ўн тўрт асрдан ортиқ давом этган ва черков томонидан мажбур қилинган қаттиқ уйқудан уйғониш бўлгани ҳаммага маълум. давоми...

2318 16:16 / 08.02.2024
Монофизит черковларИсо алайҳиссаломда илоҳий ва инсоний лоҳутий ва носутий табиатнинг бирлашиб, бир бутун табиатга айланганлигини айтувчи ва бошқа черковлардан давоми...

2492 16:01 / 05.08.2020
Улар учинчи марта ҳам учрашишди. Черков ўз душманларини кечирмасди. Ломке инквизиция судига берилди. Ўзи нутқ сўзлаган майдонда уни худодан қайтган шаккок давоми...

3119 11:00 / 24.11.2020
.Шарқ ва Ғарб. Уларнинг қони ҳам, қон айланиши ҳам турлича. Бироқ баъзан қон алмаштириб туриш ҳаётий заруратга айланади,Джон Голсуорси Форсайтлар ҳақидаги давоми...

2731 09:00 / 27.06.2021