1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ҳақиқат изидан (иккинчи мақола)

18:30 / 31.03.2021 1901 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Хўжайинингнинг олдига бориб, ўзингни сотиб олишга у билан келиш, мукотаба шартномаси туз!» дедилар. Хўжайин билан қудуқ суви ёрдамида уч юз хурмо дарахти ўстириб бериш ва 40 уқия (1 уқия қарийб 40 граммга тенг) тилла эвазига озод қилиб олишга келишдим. Расулуллоҳ алайҳиссалом асҳобларига: «Биродарингизга ёрдам беринглар», деб буюрдилар. Улардан баъзилари 30 та, баъзилари 20 та, баъзилари 15 тадан кўчат олиб келиб беришди. Шу тариқа жами 300 та кўчат тўпладик. Шунда Аллоҳнинг Расули: «Салмон, бор, кўчатларни экиш учун чуқур кавла! Кавлаб бўлгач, олдимга кел, кўчатларни ўзим ўтқазаман», дедилар. Мен уч юз туп кўчатга чуқур кавлаб бўлиб, олдиларига бордим. Бирга чуқурлар яқинига бордик. Мен у кишига кўчат узатиб турдим, муборак қўллари билан ўтқазавердилар. Салмоннинг жони измида бўлган Зотга қасамки, ўша 300 тупдан бирортаси ҳам қуриб қолмади, ҳаммаси кўкариб кетди».

Шу тариқа Салмон Форсий розияллоҳу анҳу шартлашилган хурмо кўчатидан қутулди, зиммасидаги тиллаларгина қолган эди. Бир куни Расулуллоҳга қайсидир ғазотда товуқ тухумидек тилла ўлжага тушиб қолди. Шунда у зот: «Хўжайинидан ўзини сотиб олишга келишган форслик қани?» дедилар. Салмонни чақириб қолишди. Ҳузурларига борганида Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мана буни олиб, бўйнингдаги тилла қарзингни уз!» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, бўйнимдаги қарздан бу тилла кўплик қилади», дедим. У киши: «Ол, Аллоҳ шу билан бўйнингдагини узади», дедилар. Салмон тиллани олди. Хўжайинига ушбу тилладан қирқ уқиясини тортиб берди ва қулликдан озод бўлди. Қуллик пайтлари унинг Бадр ва Уҳуд ғазотида қатнашишига тўғаноқ бўлганди, ўша муборак жангларда қатнаша олмаганди. Хандақ ғазотида эса Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга ҳур ҳолида қатнашди. Шундан сўнг бирорта ҳам ғазотни қолдирмай барчасида иштирок этди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ясрибга (Мадинага) янги келган пайтларида у ерда яшовчи ансорлар билан Маккадан кўчиб келган муҳожирларни қиёматли дўст-биродар тутинтириб қўйдилар. Бундан мақсад, ухувват (Ислом биродарлиги)ни ўрнатиш эди. Салмон Форсий улуғ саҳобийлардан Абуд Дардо билан дўстлашди.

Салмон розияллоҳу анҳунинг Ибн Ислом деб номланишига сабаб замондошлари: «Сиз кимсиз?» деб сўрашса, у зот: «Мен Ислом фарзандиман! Мен Одам алайҳиссаломнинг фарзандлариданман», дея жавоб қайтарган. Ҳам Инжил, ҳам Қуръонни тўлиқ ёд олгани учун «Икки Китоб соҳиби» номини олган.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу меҳнати билан бирор нарса топса, гўшт ёки балиқ сотиб олар ва эҳтиёжманд кишиларни чақириб, улар билан бирга ер эди.

Саҳобалардан бири Салмон ҳақида бундай сўзларни келтиради: «Расулуллоҳ Салмоннинг ўткир заковатини, илмини қадрлар, ахлоқини ҳам мақтар эдилар. Шунинг учун бошқа саҳобалар ҳам унга юксак эҳтиром кўрсатишар, иззат қилишар, алоҳида меҳр кўрсатишар, ардоқлашар эди. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Салмонни Луқмони Ҳаким деб номлаган эди. Вафотидан сўнг унга бу ҳақда савол беришганида: «У биздан, аҳли байтдан эди, Луқмони Ҳаким каби аввалгиларнинг илмидан ҳам, кейингиларнинг илмидан олган эди, олдинги ва кейинги китобларни ўқиганди, туганмас бир илм денгизи эди», деб жавоб қилган эди…

Умар розияллоҳу анҳу халифалик қилган даврда Салмон Форсий Мадинага зиёрат қилиб келиб қолди. Шунда ҳазрати Умар унга бошқа ҳеч кимга кўрсатилмаган илтифотини кўрсатди: «Юринглар, Салмонга пешвоз чиқиб, уни кутиб олайлик», деди ва ёнига аъёнларини тўплаб, Мадина ташқарисига чиқиб азиз меҳмонни кутиб олишди.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг қишлоғида яшаб юрган пайтларидан то Аллоҳнинг Пайғамбари билан учрашгунигача бўлган ҳаёти ана шундай қувонч ва ташвишларга, азият ва яхшиликларга тўла эди. Ҳақиқатни топиш йўлида қийинчилик, озор ва йўқчиликлардан иборат мавҳум келажак сари уни нима йўлга чорлади? Уни олис, машаққатли, ниҳояси мубҳам бу сафарга Аллоҳ сари интилиш, Унинг тавҳидига ихлос, соф эътиқодни ахтариб топиш орзуси етаклаб чиққан эди. «Интилганга толеъ ёр» деганларидай, Салмон ўткир зеҳни, синчков қалби, беғубор қалби ва қатъий иродаси ёрдамида орзусига етишди, излаганини топди. Аллоҳ уни оламлар сарвари, расул ва набийлар сардори, охирзамон Пайғамбари билан учраштирди. Сўнг унга умр бериб, Ҳақ байроқлари замин узра ғолибона ҳилпирай бошлаганини, Аллоҳнинг дини олий бўлганини кўришга муяссар айлади. Аллоҳнинг мусулмон бандалари бутун Ер юзида башарият тарихида мисли кўрилмаган адолат низомини ўрнатиб, инсониятга икки дунё саодатига эришиш йўлларини кўрсатиб берганига гувоҳ бўлди. Ўзи ҳам ана шу илоҳий рисолатни ёйиш ишига салмоқли ҳиссасини қўшди.

Хандақ куни унинг таклифи мусулмонларнинг зафар қучишига сабаб бўлгач, унинг обрўси ошиб, ҳамма дўст тутинишни истайдиган одамга айланиб кетди. Ансор биродарлари уни ўзларига яқин олиб: «Салмон бизлардан», дейишса, муҳожирлар уларнинг бу гапини инкор этгандай: «Йўқ, Салмон бизлардан бўлади», деб талашиб қолишди. Шунда бу тортишувга узоқдан жилмайиб қараб турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биргина гаплари билан уларнинг баҳсига нуқта қўйдилар, «Салмон биздан, аҳли байтдан (пайғамбар хонадонидан)», дедилар.

...Ҳақни излаб, ахтарганини топган буюк саҳобий Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Ислом давлати халифалари Абу Бакр, Умар розияллоҳу анҳумо даврларида ҳам ана шу эътиқодига содиқликда ҳаёт кечирди. У Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврида ҳижрий 35-йили Мадоинда вафот этди. Жанозасини ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ўқиди. Қабри Бағдод яқинидаги «Салмон тоҳир» деган мавзеда.

(Тамом)

Валихон Азимбоев

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчиси.

Ҳилол журналининг 3(24) сонидан олинди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Европаликлар куч, ахлоқ, илм билан дин ўртасидаги мувозанатлар тенглигини shy ҳаёти дунёнинг зоҳири сабаб shy аллақачонлар йўқотиб бўлган эдилар. Зотан куч ва илм давоми...

763 10:38 / 05 август
965мелодий санагача Қуртуба шаҳрида ҳозирги Испаниянинг Қуртуба шаҳри камбағалларнинг болалари учун саккизта мадраса бор экан. Ўша йили у ернинг ҳокими Ҳакам II давоми...

1833 16:02 / 15.02.2020
учинчи мақола Атоқли андалусиялик файласуф Ибн Рушд 11261198 АрастуАристотельнинг ўрта асрлардаги биринчи шарҳловчиси ҳисобланади. Унинг асарлари таъсирида давоми...

1198 14:00 / 12.05.2023
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ғарбликлар яхшилик қилиш ва эзгуликка бўлган рағбатларини йўқотган, соғлом тамойиллар ва асосларни зое қилган, қалблари тўғри давоми...

963 11:27 / 20 август
Аудиолар

135078 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55354 14:35 / 11.08.2021