1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тарихий воқеа: юртимизда «Ижоза» бериш бошланди

15:49 / 27.12.2023 2885 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган бир гуруҳ имом-домлаларга Қуръони Карим қироати бўйича «Ижоза» бериш маросими бўлиб ўтди. «Ижоза» арабча сўз бўлиб, «рухсат бериш» маъносини англатади. Яъни, Қуръони карим устозининг ўз шогирдига Қуръони каримни ўқиш учун изн беришидир.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири, ўн хил қироат соҳиби шайх Алижон қори Файзулла Маҳдум ўғли томонидан имом-хатиблар қироатини тажвид қоидаларига мос бўлишини таъминлаш борасида тизимли машғулотлар олиб борилди.

Файзли тадбирда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб, бугун диёримизда улкан тарихий воқеа, халқимиз, айниқса, аҳли илмлар йиллар давомида интиқиб кутган орзулари амалга ошаётгани, яъни, имом-домлаларимиз Қуръони Карим қироати бўйича «Ижоза» олиш бахтига муяссар бўлаётганларини мамнуният билан қайд этдилар. Ҳозирги кунда ушбу амалиёт Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина юртимизда жорий қилингани билан янада аҳамиятли экани, шу боисдан ҳам қўшни давлатлар бу борада ҳавас қилаётганларини таъкидладилар.

Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргатганлар. У зот саҳобаларга, саҳобалар тобеинларга ўргатиб, бизгача етиб келган. Мана шундай Қуръони Карим силсиласи давом этиши  юртимизга қут-барака ва элимизга фаровонлик олиб келади.

Албатта, мамлакатимизда Ижоза бериш амалиёти жорий этилаётгани диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг тарихий самараларидан биридир. Эндиликда аҳли илмлар Қуръони Карим юзасидан Ижоза олиш учун турли мусулмон ёки араб давлатларига боришга зарурат бўлмайди.

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Шайх Алижон қори Файзулла Махдум ўғли бошчилигидаги устозларнинг ҳар бирига 5 000 000 сўмдан рағбатлантириш маблағлари тақдим этилди.

Тадбирда машҳур қорилар томонидан эътироф этилган мазмун ва белгиланган шартларга мувофиқ тайёрланган Ижоза ёрлиқлари бир гуруҳ имом-домлаларга тақдим этилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol, нашриётматбаа мажмуаси, Islom.uz портали, ҳамда .Muslimaat.uz, сайти ходимлари Даврон ва Иброҳим Мухаммадёрларга боболарининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия давоми...

2258 07:48 / 31.10.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой ndash Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3557 06:05 / 08.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди. Давлатимиз раҳбари, давоми...

3005 09:25 / 25.03.2019
Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий, шайх Равил Гайнутдин таклифига биноан, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим давоми...

1371 10:53 / 29.07.2024
Аудиолар

232036 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150549 09:35 / 11.08.2021