1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Академия ва “Вақф” хайрия жамоат фонди ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

12:16 / 25.12.2023 1678 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбари Исохон Абдуллаев иштирок этишди.


Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритилди.


Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилган эди.


Ўтган йиллар давомида “Вақф” хайрия жамоат фонди кўплаб хайр ва саховат тадбирларини амалга оширди. Фонд ўз олдига диний таълим муассасалари, толиби илмлар, устозлар, имом-хатиблар, ноиб-имомлар, масжидда ишлайдиган ходимлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, ногиронлиги бўлганлар ёки кам таъминланган кишиларга ёрдам бериш, масжид, мадрасаларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва диний-маърифий китобларни чоп этиш, ота-боболаримиз қолдирган меросларни халққа етказиш кабиларни мақсад қилган.

Мавзуга оид мақолалар
Жазоир президенти коронавирус тарқалиш ҳолатлари камайганидан сўнг мамлакат бўйлаб барча масжидлар қайта очилишини эълон қилди. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар давоми...

1756 11:53 / 16.02.2021
Шу кунларда Ўзбекистон миллий кутубхонаси делегацияси АҚШда бўлиб, бир қанча йирик кутубхона муассасалари фаолияти билан танишмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар давоми...

2989 09:33 / 15.02.2019
Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи давоми...

802 18:23 / 27.09.2025
Аввал хабар берганимиздек, бир гуруҳ имомхатибларимиз АҚШнинг Синсиннати шаҳрига етиб келдилар.Уламоларимиз Синсиннати шаҳрида ватандошларимиз томонидан давоми...

2038 05:08 / 24.04.2022