1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Итларда ҳид билиш ҳолати қандай эканини биласизми?

11:17 / 13.12.2023 3053 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Итлар кучли ҳид билиш сезги органига эга. Уларда инсонларга нисбатан кўп миқдорда ҳид билиш ҳужайралари мавжуд. Шу сифат орқали итлардан Ички Ишлар ходимлари ва ҳарбийлар хизматлар жараёнида жиноятни аниқлаш мақсадида кенг фойдаланилади. Жамиятда жиноят, ҳуқуқбузарлик ҳисобланган ҳолатларни аниқлашда итларнинг хизмати алоҳида аҳамият касб этади. 


Маълумки, инсоннинг ҳид билиш ҳужайралари тахминан уч миллион атрофида бўлса, итларда бу кўрсаткич йигирма миллион ҳужайрани ташкил этади. Шундай моддалар борки, инсон ҳидлаганда унинг исни ҳис қилмайди. Аммо бу ҳидларни  итлар сеза олади. Итни жиноятни аниқлаш чоғидаги ҳатта-ҳаракати ва овози жуда муҳим. Ит бир жойни искаётган пайтда унинг бурнидан чиққан нам ҳаво ўша атрофга ёпишиб қолади. Натижада итдан чиққан ўзига хос ҳид ўша минтақага ўрнашиб қолади. 


Ит бурнининг ҳар икки томонида иккита бурун тешиги, нафас олиш жараёни учун бир тешикдан фойдаланса, иккинчисидан эса нафас чиқариш асносида фойдаланади. Жонивор юқоридаги икки амалиётни бир вақтнинг ўзида амалга оширади. 


Сўзимиз охирида бир оятни келтириб ўтсак:
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят).


Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиши, ўсишига ҳомила ипи сабаб бўлади. Ҳомила ипининг узунлиги ўртача 50 см бўлади. Ушбу ипнинг ичида учта тешик бор. Улардан давоми...

2870 15:00 / 03.01.2021
Барчага маълумки, қаттиқ жисмлар ва суюқликлар совутилганда уларнинг ҳажми қисқаради. Ҳажм камайганда зичлик ортади ва янада совуқ томонлар оғирроқ бўлиб қолади. давоми...

6414 18:30 / 30.04.2019
Аллоҳ таоло инсонни яратиши ҳақида шундай марҳамат қилади .Эй одамлар Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун давоми...

1618 13:47 / 16.07.2025
Ҳар бир қушнинг ҳуштакка ўхшаш тарзда чиқарган навоси нағмаси, ҳайвонлар орасидаги энг мураккаб хилмахилини ўз ичига олган хабарлашув туридан бири бўлиб, унинг давоми...

1519 16:01 / 19.12.2025