1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

270 кг вазндаги зебрани судраган арслон

09:00 / 19.11.2021 3813 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эркак арслоннинг оғирлиги 160-180 кг атрофида бўлиб, баъзиларининг вазни 230 кг бўлиши мумкин. Узунлиги 3 метрга, ердан баландлиги бир метрга етади.

Урғочи шер эркагига қараганда ҳар тарафдан 30 см қисқароқ бўлади.

Арслоннинг тезлиги соатига 55 км.га етади.

Асосан кечқурун ов қилади.

Одатда урғочи шерлар ов қилади. Эркак арслон эса жамоани мудофаа қилади.

Жамоада 5 та урғочи, 2 та эркак шер бўлади. Айрим ҳолларда жамоа аъзоларининг сони 40 тагача етиши мумкин.

Ким ов қилишидан қатъий назар ўлжани ейишни эркак арслон бошлаб беради. У бир ўтиришда 35 килогача гўшт ейиши мумкин.

Эркак арслон бир ўзи ов қилади. Ўлжани қўлга киритгач, уни бўғзидан тишлаб, ўлгунича кутиб туради. Ўлгач, салқин жойга судраб олиб бориб, ўша ерда ейди. 270 кг келадиган зебрани бир ўзи сояга судраб бориши мумкин. Бу оғирликдаги ҳайвонни 5-6 киши судрай олади.

Арслоннинг наъраси 8 км узоқликдан эшитилиши мумкин.

Жуфтлашиш мавсумларида арслон ўзининг жуфти билан бир кунда 20 мартадан 40 мартагача қўшилиши мумкин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят)

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суюқлик нима эканини тасаввур қилишга уринганимизда хаёлимизда оқаётган модда образи пайдо бўлади. Бироқ суюқликлар ёпишқоқлиги даражасига кўра жуда фарқ давоми...

3567 15:00 / 01.01.2019
Асалари инсонга ўхшаб туш кўришини тасаввур қила оласизми Илмий изланиш шуни кўрсатмоқдаки, асалари ухлаб ётган пайтда кундузи бошидан кечирган нарсалар ва давоми...

3767 14:35 / 24.02.2023
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

3538 09:02 / 01.03.2024
Саккизоёқ бошоёқли моллюскаларнинг умуртқасиз ҳайвонлар типи машҳур тури бўлиб, ўзига хос кўринишга эга. Саккизоёқнинг бошига саккизта оёқ уланган. Оёқларнинг давоми...

3883 11:30 / 11.06.2021