1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ўргимчак уяси ҳақида нималарни биламиз?

09:00 / 13.05.2021 4359 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилигимиз ўргимчак уясини кўрганмиз. Баъзан ўзимиз сезмай ўша уяни либосимизга илаштириб оламиз. Қачонки майин ипи юзимизга урилгач, дарҳол юзимизни салаймиз. Ана шу уя ҳақида Қуръони Каримда зикр қилинганидан хабарингиз борми?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتًا ۖ وَإِنَّ أَوْهَنَ الْبُيُوتِ لَبَيْتُ الْعَنكَبُوتِ ۖ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ


«Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди».

(Аллоҳдан ўзганинг йўлини тутганлар, унинг уйидан ўзга уйда яшашни ихтиёр қилганлар ўзларининг ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини кошки билсалар эди. Уларнинг тузган тузумлари худди ўргимчак уясига ўхшаб, ўта нимжон эканини билсалар эди. Такаббурликлари ила Аллоҳ қуриб берган улуғвор қасрни инкор этиб, ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини билсалар эди. Бу ҳақиқатни биладиларми, билмайдиларми — уларга фарқи йўқ.) (Анкабут сураси, 41-оят).

Аллоҳ таоло ушбу оятда Ўзидан бошқани илоҳ қилиб олганларни ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшатмоқда. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Ушбу уя ўргимчакни қишнинг совуғидан, ёзнинг иссиғидан, душманнинг ҳужумидан сақлай олмагани каби мушриклар топинаётган бут-санамлар ҳам ўша мушрикларни ҳеч нарсадан ҳимоя қила олмайди.

Ушбу оятда бир неча эъжоз (ақлларни ожиз қолдирадиган нарса, мўъжиза) бор.

Аллоҳ таоло оятда ўргимчакка алоқадор феълни муаннас шаклда келтириб, اتَّخَذَتْ (иттахозат) деган. Буни қарангки, ўргимчакнинг эркаги эмас, фақат урғочиси уя солар экан. Олимлар бу ҳақиқатни яқинда билдилар. Ваҳоланки, Қуръони Карим бу ҳақиқатни ўн тўрт асрдан бери айтиб келади.

Аллоҳ таоло ўргимчак уясини “энг заиф уй” деди. Ушбу заифлик моддий ва маънавий кўринишда экан.

Ўргимчак уяси уй учун керак бўлган нарсалардан холидир. Унда хотиржамлик, сокинлик деган нарсалар йўқ. Урғочи ўргимчак эркаги билан қўшилгандан сўнг эркагини ўлдириб, ейди. Болалари тухумдан чиққанидан сўнг бир-бирини ейди. Урғочи ўргимчак ўлжани овлаш, эркагини чақириш учун уя тўқийди. Бу маънавий жиҳатдан энг заиф уй эканига мисол.

Ўргимчак уясининг ипи майин ипак бўлиб, унда яшовчини иссиқ-совуқдан сақлолмайди, соябонлик қилолмайди, ёмғир ва қордан пана қилолмайди, қаттиқ шамолдан тўсолмайди, ўргимчакни қуш каби душманларидан қутқаролмайди. Буниси моддий жиҳатдан энг заиф уй эканига мисол.

Quran-m.com сайти маълумоти асосид

 Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2380 14:01 / 15.03.2024
Биронбир хавфхатар юзага келганда қушлар қандай ҳаракат қилади ва бошқа турдаги қушлар билан ўзаро қандай хабарлашади Табиатдаги таҳликаларни олдиндан тахмин давоми...

442 14:25 / 10 декабрь
Эркак арслоннинг оғирлиги 160180 кг атрофида бўлиб, баъзиларининг вазни 230 кг бўлиши мумкин. Узунлиги 3 метрга, ердан баландлиги бир метрга етади.Урғочи шер эркагига давоми...

3730 09:00 / 19.11.2021
АлАзҳар университетининг тиббий бўлими .Шифобахш ўсимлик ва набодотлар, факультетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади Бир гуруҳ япон олимлари .Тийн, сурасини давоми...

7781 11:03 / 13.08.2020
Аудиолар

212985 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132209 14:35 / 11.08.2021