1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Бадназарлик қилувчи малъундир

10:59 / 28.11.2023 2535 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадиси шарифда шундай дейилади:


لَعَنَ اللهُ النَّاظِرَ وَالْمَنْظُورَ إِلَيْهِ


«Назар солувчи ва назар солинган (яъни, ўзига номаҳрамлар назари тушишига имкон берган)ни Аллоҳ лаънатласин» (Мишкоти шариф).


Ясан-тусан қилиб, бепарда-беҳаё бўлиб кўчаларда, бозорларда кезиб юрадиган аёллар ва уларга оч кўз ила қарайдиган эркаклар ҳар иккиси Аллоҳ таолонинг лаънатига йўлиқадилар. Бу шу қадар катта зарарки, кўзи югурик одам бориб-бориб Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқлашади ва устига лаънатлар ёғилади. Шунинг учун ҳам вақт борида бадназарликка йўлиққанлар тезда тавба қилиши лозим. Яна, раҳмат эмас, лаънатлар ёғилиб турган пайтда ўлим келиб қолиб, ҳоли вой бўлмасин.


Бадназарликнинг салбий таъсири жуда кўп. Шулардан бири юзни нурсиз қилиб қўйишидир. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай огоҳ этганлар:


لَتَغْضُنَّ أَبْصَارَكُمْ وَلَتَحْفَظُنَّ فُرُوجَكُمْ أَوْ لَيَكْسِفَنَّ اللَّهُ وُجُوهَكُمْ


«Сизлар нигоҳларингизни пастга қаратасиз ва фаржларингизни сақлайсиз ёки Аллоҳ таоло шаксиз сизнинг юз (суратингизни) ўзгартириб қўяди» («Ат-тарғиб ват- тарҳиб»).


Шакл ўзгаришининг ибтидоси айнан юзнинг нурсиз қилиб қўйилишидир. Чиройли бўлишга қарамасдан юз нурсиз, совуқ кўринади.


Бадназарлик сабабли хаёлда ўша номаҳрам гўзалнинг суврати қайта-қайта пайдо бўлаверади ва натижада қалбда ҳар вақт бир тўлғониш юзага келаверади. Бу иш, табиийки, қалбни заифлаштириб қўяди. Ҳаром назарнинг мусибати шунчалар каттаки, кўзда бошланган беҳаё туғён бошқа бешта ҳис этиш аъзоларида уйғонади ва улар ҳам гуноҳни хоҳлаб жўш ура бошлайди. Қуръони Каримдаги


إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ


«Албатта, Аллоҳ улар қилаётган ишлардан хабардордир», ояти каримасини «Руҳул маъоний»да Аллома Олусий қуйидагича тафсир қилганлар: «Бадназарлик қилувчи кўз қири билан гўзалларга қарайди. Аллоҳ таоло бундан хабардордир. Сўнг унинг барча беш ҳис аъзоси ҳаром лаззат олишга ҳаракат қила бошлайди».


Кўзнинг бадназарлиги туфайли бошқа ҳис аъзолари ҳам вазифаларидан ҳаромга қараб оғади ва Эгасининг йўлидан чекина бошлайди.


Эшитиш қуввати: қулоқ унинг гапини эшитишни орзу қилади.
Татиб кўриш қуввати: уни тотишни, яъни ҳаром бўса олишни истайди.
Тутиш қуввати: уни ушлашни хоҳлайди. Ҳид билиш қуввати: димоғида ўша гўзалнинг бўйини туйишга орзуманд бўлади.


Мазкур оятнинг яна бир тафсирига кўра, бадназарлик қилувчининг барча аъзолари ҳаракатга келади. Қўл, оёқ ва бошқа аъзолар ўша гўзалга эришишни истайди. Аллоҳ таоло бадназарлик қилувчиларнинг барча аъзолари ҳаракатларидан хабардордир. Аллоҳ уни кўриб турганидан эса унинг хабари йўқ.


وَاللهُ خَبِيرٌ بِمَا يَقْصِدُونَ بِذَلِكَ


Аллоҳ таоло уларнинг ушбу ҳаракатлари орқали кўзлаган бузуқ мақсадларидан ҳам хабардордир. Ушбу хабардорлик шунчаки билиш эмас, балки унинг замирида жазо бериш ҳукми яширинган. Яъни, оятни тафаккур қилган банда «Мен сизларнинг ҳаракатларингизни кўриб турибман, агар қайтмасанглар, жазолайман», деган ишорани албатта топажак.


Бадназарлик бузуқликнинг биринчи поғонаси бўлса, зинанинг энг тепаси бузуқликка мубталоликдир. Қаерда фарж-авратлар очилса, одам боласи расво бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло гуноҳнинг биринчи палласига қадам қўйишни ҳаром қилди. Чунки, бадназарлик шундай ўз-ўзидан ҳаракатга келувчи жараёнки, у томон қадам қўйган одам энг охирги зинага қандай етиб келганини билмай қолади. Ишнинг бошланиши хато бўлса, интиҳоси қандай тўғри бўлсин?! Чунки, бадназар банданинг беш ҳис ва бошқа барча аъзолари гуноҳ қилиш учун ҳаракатга келади, сўнг қалби беҳаё-бузуқ ниятлар ила тўқнашади. Шунга кўра, кўзини ҳаромдан тиймаган банданинг қалби ва жисми машаққатларга йўлиқиб заиф бўлиб қолади.


«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло буюради.Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз, Анъом сураси, 121.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу ояти кариманинг тафсирида шундай давоми...

4237 16:25 / 31.01.2019
Аллоҳ таоло айтади.Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу яъни, зинокор аёлларга давоми...

7762 14:00 / 25.03.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Кимки билатуриб, отасидан бошқа кишини .отам, деб иддао қилса, унга жаннат ҳаромдир, Бухорий ривояти.Абу Ҳурайра давоми...

3561 19:10 / 04.04.2019
Маълум бир муддат жаннат неъматларидан маҳрум қилади. Гуноҳкор кишилар гуноҳларининг жазосини тотиш ва гуноҳларининг нопоклигидан покланиш учун жаҳаннамга давоми...

1503 14:52 / 26 октябрь
Аудиолар

210851 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130115 14:35 / 11.08.2021