1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Қиз ва хизмат

14:05 / 20 январь 3439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аксарият қиз фарзанди бор ота-оналар қизимиз қариганимизда бизга хизмат қилади деган фикрда тарбия беришади. Ёши бир жойга бориб қолган аёллар ҳатто уйли-жойли бўлиб кетган қизларини ёнларида кўришни хоҳлашади. «Келиннинг миннатли хизмати»дан кўра ўз қизи уларнинг хизматини қилгани маъқулроқ деб ўйлашади. Аслида бундай фикрлашнинг ғайриоддий тарафи йўқ. Албатта, ҳар қандай фарзанд ота-онага хизмат қилади, уларнинг бошида парвона бўлади. Аллоҳнинг ризоси ҳам шу орқали топилади. Жаннат эшиклари ҳам шундай очилади.


Масалага шу жиҳатдан ёндашилса, ота-оналарнинг бундай орзу-ҳавасларига ҳеч қандай эътироз йўқ. Лекин мусулмон ўлароқ баъзи жиҳатларнинг ҳам ҳисоби олинса, нурун аълан нур бўлади. Динимизни қолоқликда айблашга уринадиган залолат асри «карнайлари»нинг тасаввурида қиз бола фақат чой ичгинг келиб қолганда чой дамлаб бериши керак холос. Бу тоифа инсонлар қиз болани турмушга чиққунича уйда онасига идиш-товоқ ювишда ёрдам берадиган, меҳмон келиб кетганидан кейин ҳаммаёқни ораста қиладиган шахс деб билишади. Бундан бошқа нарсага ақллари ҳам етмайди. Қиз ва хизмат сўзларини улар фақат шу доирада қабул қилишлари мумкин.


Алҳамдулиллаҳ, мўминмиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг суннатларини ҳаётда дастурул амал деб биламиз. Барча замонлар учун энг гўзал мисоллар шуларда яширинганига ишонамиз. У зот алайҳиссалом қандай танитганларига қараб ҳаётимизни шундай англаймиз. Эркакларга тегишли нима деган бўлсалар, эркакларни шундай таниймиз. Аёллар хусусида айтганларини ҳам шундайича қабул қиламиз. У зот алайҳиссалом бизга берганларига шунчаки эмас, тўлиқ иймон билан эга чиқамиз.


Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиз болани тарбиялаш борасидаги кўрсатмаларининг умумий мазмун-моҳиятига тўхталганимизда у зотнинг бу умматнинг оталарига қарата «Қизингизга хизмат қилинг», деган маънони кўрамиз. Қизининг чой дамлаб беришини кутаётган ота билан қизи учун чой дамлаб берган ота ўртасидаги фарқ Пайғамбар алайҳиссаломнинг йўлини кўзлаганлар билан бошқа йўлдагилар ўртасидаги фарққа ўхшайди. Бир неча бор қайтарганлари «Ким учта қизни тарбияласа...» деб бошланадиган ҳадиси шарифнинг охиридаги «...жаннат бордир» деган ифода бизга шу ҳақда айтади.


Қиз фарзандни тарбиялашни ва уни шу умматнинг қизи бўлади, деган ғояни ўзининг бош мақсади деб билган ота ёки онанинг қиз фарзандининг бошини силашда ҳис қилган туйғусини дунёда бошқа ҳеч бир ота-она ҳис қила олмайди. Ажабо, фарзандига кўрсатадиган муруввати уни узатиш, иш ва оила эгаси қилишда деган тушунча билан чегараланган дунёда қиз фарзандининг шарофати билан жаннатга эришишни мурувват ўлароқ кўрган ота ёки она қандай ҳис-туйғулар билан тўла экан? Иш ёки жаннат, турмуш ўртоғи ёки жаннат, набирали бўлиш ёки жаннат... Буларнинг ҳаммасини умумий битта рўйхатга киритиш мумкинми, ажабо? Бугунги кунда дунёнинг барча қизлари оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларга очган уфқларини кўришлари керак эмасми? Оталарини уларга хизмат қилдириб қўйган бир Пайғамбар алайҳиссалом қайси қалб қамраб олиши мумкин бўлган ҳиссий туйғуни берганийкин инсоният оламига, қайси туйғу ва қайси ҳиссиётларни?!


Алҳамдулиллаҳ, қанчалар улуғ динимиз бор, қанчалар буюк Пайғамбарга умматмиз. Қизларимизга қанчалар буюк имкониятлар эшиклари очилган. Шунинг натижасида «Қизим, менга бир чой дамлаб бер, онанг билан бирга ичамиз»нинг ўрнига «Қизим, сенга чой дамлаб берайми?» дейишга мажбур бўлган оталар. Алҳамдулиллаҳ. Қанчалар буюксан, Аллоҳим. Раҳматинг бандаларингга қанчалар яқин!


«Ким уч қиз фарзандни...» деган огоҳлантириш билан бошланган ҳадислар, гўё жаннатни хоҳлаётган бўлсангиз, намоз ва ибодатингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, мана сизга осон йўли, деётгандек оталарни қизларининг хизматига югуртиряпти.


Бу умматнинг қизлари оталарининг жаннатидир. Оналарининг жаннатидир. Ўзлари ҳам она бўлгач, жаннат ичидан жаннат топишади.


Мана сизга «қиз ва хизмат» сўзлари ўртасидаги боғлиқликнинг онгимиздаги инъикоси. Мана сизга замонавий дунё ва Ислом.


Эй бу умматнинг қизлари! Сизни жаннатнинг калити даражасига кўтарган Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учун қила оладиган энг яхши ишингиз у зотнинг шариатини наслларимизга етказиш кафолатини бера олишингиздир. Ҳеч ким бўлмаса ҳам сиз борсиз. Сиз онасиз. Инсон вужудининг онаси бўлганингиздек, даъволаримизнинг ҳам онаси бўлинг.

Турк тилидан Маҳмуд Маҳкам таржимаси
«Ҳилол» журналининг 6 (51) сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хайбар урушида София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг отаси ва бошқа қариндошлари жангда ҳалок бўлган эди. Эри Кинона ибн Робийъ хиёнати учун қатл қилинган эди. Ўзи давоми...

2257 19:05 / 30.10.2019
Арабларда қадимги вақтларда киши аёли минган отни сотмас, балки рашки кучлилигидан бошқа бирор эркак минмасин деган мақсадда отни сўйиб юборар эди. Бугунги давоми...

2142 16:00 / 30.01.2023
VРамазони муборакда Бадрда эришилган ғалаба мусулмонлар учун тарихий аҳамиятга эга эди. Ўша шонли ғалабадан кейин мусулмонлар жамияти тарих саҳнасига катта куч давоми...

2386 17:00 / 09.02.2019
биринчи мақолаСаййидаи Осиё розияллоҳу анҳо Фиръавннинг аёли бўлиб, Аллоҳга, Мусонинг расуллигига иймон келтирганлар. Фиръавннинг динидан қайтганлар, унинг зулм давоми...

3017 19:30 / 10.02.2021
Аудиолар

131066 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51591 14:35 / 11.08.2021