1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сайёрадаги энг бой орол

11:43 / 09.10.2023 2924 pdf Ўқиш режими + -

Науру – Тинч океанининг жанубий қисмидаги орол давлат бўлиб, узунлиги 6х4 км. Ҳозир бу оролда 12,8 минг киши истиқомат қилади. Бугунги кунда, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича ушбу мамлакат жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан 11 фоиз кам. Бироқ атиги бир неча ўн йиллар олдин, Науру сайёрадаги энг бой орол ёки ҳатто энг бой мамлакат, деб эътироф этилган. Келинг, энди Наурунинг бойлиги нима билан боғлиқ бўлганлигини ва нима учун бугунга келиб бу бойликдан асар ҳам қолмаганлигини таҳлил қилиб кўрамиз.


Тинч океанида 25 000 дан ортиқ орол бор, аммо айнан Наурунинг «пешонасига» ажойиб иқтисодий юксалишни бошдан кечириш ёзилган экан.


Геологларнинг фикрича, Науру ўз тарихида бир неча марта бутунлай сув остида қолган (ва қайтиб чиққан).


Ҳар сафар шундай шўнғиш оқибатида орол маржон тузилмаларига турли денгиз (тўғрироғи океан) микромавжудотлари ёпишиб секин аста бир нечта қатламлик тузилмаларга айланди, улар эса охир-оқибат қотиб, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш учун қимматли хом ашё ҳисобланувчи фосфат қазилмаси (рудаси)га айланди. Науруда фосфат рудаси 84% гача соф фосфорни ўз ичига олган ва бундай кўрсаткич дунёнинг бошқа мамлакатларида учрамаган.


Ушбу «хазиналар» 20 асрнинг биринчи ярмида ҳам Науруда қазиб олинган, аммо орол аҳолиси бундан фақат озгинагина улуш олган (асосий даромадни оролни мустамлака қилиб олган Австралия олган). 1968 йил январь ойида оролликлар мустақиллик эълон қилишди ва шундан бошлаб мамлакатга пул оқиб кела бошлаган.


Наурунинг ҳақиқий бойлик даври 1970-йилларда ўғитга талаб ошиб, бир тонна фосфат рудасининг нархи 10 доллардан 65 долларгача кўтарилган пайтдан бошланган. 
Маълумотларга кўра, 1975 йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 50 минг доллардан ошган ва бу кўрсаткич бўйича дунёда фақат Саудия Арабистони Наурудан юқорида бўлган.


АҚШ Давлат департаменти ҳисоб китобларига кўра, 1981 йилда Наурунинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти 35 минг долларни ташкил этган, бу эса Форс кўрфази мамлакатларидагидан ҳам юқори кўрсаткич эди (таққослаш учун, АҚШда бу кўрсаткич ўша пайтда тахминан 14 300 долларга тенг бўлган.


«Биз бу бойликларни нима қилишни билмасдик. Ўшанда ҳеч ким бу пулларни сармоя қилиш ҳақида ўйламаган. Пулларни ҳатто ҳожатхона қоғози сифатида ҳам ишлатганмиз. Ҳар куни байрам эди»


Орол аҳолисининг хотираларидан
Бой Науруда даромад солиғи бўлмаган, таълим ва тиббиёт (шу жумладан стоматология) мутлақо бепул бўлган. Лос Анжелес Таймс газетаси ўша пайтлардаги Науру аҳолисини «бой, семиз ва бахтли» одамлар деб атаган. Оролдаги автомобиллар максимал тезлиги соатига 40 км дан ошмаслиги юзасидан чеклов мавжуд бўлишига қарамай, мамлакатга тезюрар спорт машиналари (суперкарлар) келтирила бошланди (буни бирдан бойиб кетганларнинг касаллиги дейиш ҳам мумкин).


Эртакнинг якунланиши
Науру иқтисодиётидаги таназзул 1980 йилларнинг ўрталарида фосфат захиралари тугаши сабабли бошланди. 1998 йилга келиб аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 2900 долларгача пасайди ва 2000-йилларнинг охиригача пасайишда давом этди. 2004 йилда фосфат қазиб олиш деярли якунланди ва мамлакат ҳеч нарсасиз қолди. Осиё Тараққиёт Банкининг 2007 йилги иқтисодий ҳисоботида Наурунинг жон бошига ялпи ички маҳсулоти 2400-2715 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган. Бу эса ўша пайтдаги Россия кўрсаткичидан тахминан 4 баравар кам дегани.


Фосфат рудасини қазиб олиш қиймати уни сотишдан тушган даромаднинг ўртача 30% ни ташкил қилади, деб ҳисобланади. Фойданинг яна 20 фоизи ижтимоий соҳага сарфланди. Қолган 50% Науру ҳукумати томонидан Nauru Phosphate Royalties Trust инвестиция жамғармасига инвестиция қилинган. Ушбу жамғарма маблағларига бутун дунё бўйлаб меҳмонхоналар ва офис бинолари сотиб олинган, зарар билан ишловчи Nauru Airlines авиакомпаниясига, Leonardo the Musical: A Portrait of Love номли мусиқий фильм каби «актив»ларга пул тикилган.


Охир-оқибат самарасиз бошқарув ва коррупция туфайли мамлакатнинг ташқи қарзлари жамғарма томонидан сотиб олинган хорижий кўчмас мулкни сотиш эвазига ёпилган. Ҳукуматнинг оролда оффшор банк-молия маркази яратишга қаратилган уриниши ҳам муваффақиятли бўлмади, чунки ушбу ташаббус халқаро ҳамжамиятнинг босими туфайли «бекор қилинди», улар буни жиноий йўллар билан топилган пулларни ювиш йўли деб кўришди.


Хулоса
Наурудан кўра «мўл-кўлчилик (ёки ҳаддан зиёд фаровонлик) парадокси» нинг ёрқинроқ мисолини топиш қийин бўлса керак. 40 йил олдин бу оролни Тинч океани Қувайти деб ҳам номлашган, аммо мисли кўрилмаган пул оқими иқтисодий ўсишга олиб келмади, чунки бу маблағлар тўғри бошқарилмади.


Бу давр ичида Науру 80 миллион тоннага яқин фосфат экспорт қилди (бу миқдордаги қазилма бойликлари билан 5,7 миллион КамАЗ – ўзитўкар юк ташиш машиналарини тўлдириш мумкин). Шиддатли равишда ер ости қазилма бойликлари олиниши натижасида орол наботот оламининг (яъни ўсимликларининг) камида 80 фоизи йўқолди, оролнинг асосий қисми эса тошли илон изи кавланма йўлларидан иборат бўлиб қолди. Бугунги кунда оролда на қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиб бўлади ва на бошқа иш қилиб бўлади (йилига 200 киши атрофида оролга ташриф буюрадиган сайёҳларни ҳисобга олмаганда оролда туризм соҳаси ҳам ривожланмаган).


Сўнгсўз
Аллоҳ таоло Қуръонда Юсуф алайҳиссалом қиссаси орқали бизга мўл-кўлчилик, серобгарчилик пайтида келган бойликларни еб-битирмасдан уларни самарали бошқариш (жойлаштириш) ва қаҳатчилик даврида шу амалга оширилган тадбирларнинг ижобий натижасини кўришни ўргатган. Қуръони Каримда келган ушбу қиссани таҳлил қилиб, ўзимиз учун керакли хулосалар чиқаришимиз лозим.

 

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларда пешин намоз ибодатидан сўнг, Куръон карим тиловати дуолари қилиш тавсия этилди. Бу ҳақда давоми...

1827 09:38 / 17.03.2019
2023 йилда Англия ва Уэльсдаги отаоналар ўғлига Муҳаммад, қизига эса Оливия деб исм қўйишган. Бу ҳақда theguardian.com сайти хабар берди. Муҳаммад исми Нуҳ Ной исмини четга давоми...

1435 17:06 / 07 декабрь
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг таниқли уламолари Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ҳамда Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Жанубий Кореядаги диндошларимиз билан давоми...

1212 03:05 / 12.12.2022
Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтининг 3 ва 4босқич талабалари бу йилги ўқув режага биноан Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг Саҳиҳул Бухорийrdquo ҳадислар давоми...

2012 19:00 / 16.09.2019
Видеолар
Аудиолар

137651 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57719 14:35 / 11.08.2021