1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда «МДҲ – Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум – 2019» бўлиб ўтади

15:50 / 29.04.2019 2476 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилнинг 2 май куни Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида “МДҲ – Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум – 2019” ўтказилади. 3-4 май кунлари эса «Ислом банкчилиги, такафул ва ислом микромолияси» мавзусида семинар ҳам ташкил этилади. Бу ҳақда muslim.uz хабар берди.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, тадбиркорларни улар учун янги бўлган Ислом банкчилиги ва молияси соҳаси билан таништириш, унинг имкониятларидан, хориж мамлакатларидан ташриф буюриши кутилаётган мутахассислар, амалиётчи-олимлар ва бошқа меҳмонлар билан соҳада юз бераётган янгиликлардан хабардор қилиш кўзда тутилган.

Ушбу форум ва икки кунлик семинар ташкилотчилари Al Huda ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази (БАА), «Sheikh Ahmed Bin Obeid Al Maktoum» (SABOAM) халқаро инвестицион компанияси (БАА), ҳамда Ислом тараққиёт банкининг ICD тармоғи ҳисобланади.

Тадбирда ҳамкор давлат идоралари қаторида Ўзбекистон Банклар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Вазирлар Махкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита, Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Лизинг берувчилар Уюшмаси ва бошқа кўплаб ташкилотлар иштирок этиши кутилмоқда.

islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси GRAND TA`LIM жамоаси муассасанинг ўқувуслубий ишлари бўйича директор ўринбосари, араб тили устози Қобилжон давоми...

2392 16:02 / 16.09.2020
Душанба куни кечқурун Буюк Британиянинг Ньюкестл шаҳридаги Баҳр мусулмон мактабига номаълум шахслар босқин уюштиришди, деб хабар беради IQNA.Мактаб имоми Абдул давоми...

3706 10:20 / 28.03.2019
Аввал хабар берганимиздек шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Тошкент бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.Бугун 2019 йил 19 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий давоми...

2748 13:00 / 19.04.2019
Аудиолар

213672 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132864 14:35 / 11.08.2021