1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Сийрат хатмонасига марҳабо!

12:46 / 11.10.2023 2182 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини ўрганишга бағишлаб «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида «Расулуллоҳ – тинчлик элчиси» шиори остида олиб борилган маърифий суҳбатлар якунига етиб бормоқда. 


Шу муносабат билан масжидда 2023 йил 12 октябрь куни шом намозидан сўнг мазкур анъанавий суҳбатларнинг хатмонаси сифатида катта сийрат маросими бўлиб ўтади. Ушбу анжуманга юртимизнинг мўътабар уламолари, аҳли илмлар, имом‑хатиблар таклиф қилинган. Жанобимиз ҳақларида янграйдиган гўзал маърузалар ва дил изҳорларидан баҳраманд бўлинг.

Тадбирда устоз Абдул Азим Зиёуддин домланинг «Сиз Пайғамбарни танийсизми?» номли икки жуздан иборат мўъжазгина китобчалари асосида савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтади.

 

Ушбу мусобақада қатнашишни истаганлар мазкур китобни ўқиб, пухта тайёрланиб келишлари сўралади. Тўғри жавоб берганлар устознинг шахсан ўзларидан совғаларни қабул қилиб олишади


Барчани ушбу файзли мажлисга таклиф этамиз!

Мавзуга оид мақолалар
2692. .Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирар эдингми, дейилди. .Ҳа. Кўпинча у зот Бомдод намозини ўқиган давоми...

4206 19:19 / 01.12.2017
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дил изҳоримМуҳаммад Мустафо ҲазратларигаУл буюк подшоҳким, жанобларига,Ҳамд бўлсин Коинот давоми...

3342 16:06 / 06.11.2019
Мана Рабиъул аввал ойи янгидан кириб келди.У ўзи билан хушбуй ва муаттар хотирани, яъни ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишлари хотирасини олиб давоми...

4651 18:13 / 07.12.2017
2664. Қайс ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Мен ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фил йили туғилганмиз».2665. «Усмон ибн Аффон Қубоса ибн давоми...

4982 17:58 / 21.11.2017
Аудиолар

230187 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148765 14:35 / 11.08.2021