1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусохон қори Аббосиддинов Наманган вилоятига бош имом-хатиб этиб тайинланди

17:20 / 07.10.2023 2276 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари раислигида Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.


Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унга кўра, Абдулҳай домла Турсунов ўз аризасига биноан Наманган вилояти бош имом-хатиби вазифасидан озод этилиб, «Фахрий имом» мақоми берилди. Наманган вилояти бош имом-хатиби лавозимига Наманган шаҳар бош имоми ва «Юсуфхон ўғли Қосимхон» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган Мусохон қори Аббосиддинов тайинланди.


Маълумот ўрнида, Мусохон қори Аббосиддинов Наманган шаҳридаги «Ҳидоя» мадрасаси, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таҳсил олган. Қуръони Каримни тўла ёд олиб, ҳофизи Қуръон даражасига етган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳам бир муддат фаолият юритган. 2010 йилдан буён Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган эди.


Мусохон қори Аббосиддиновга Наманган вилояти бош имом-хатиби вазифасида фидокорона меҳнат қилиб, вилоят имом-хатиблари билан ҳамжиҳатликда динимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилишларида Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар тилаймиз.


Шунингдек, йиғилишда Абдулҳай домланинг масжидларни обод этиш, имом-домлаларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш йўлидаги меҳнатлари муносиб эътироф этилди.


Муфтий ҳазратлари тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имом-хатиблик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз хизмат қилишлари зарурлигига алоҳида урғу қаратдилар. Шунингдек, ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиш, илм-маърифат эгаллашларига шарт-шароитлар яратиш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор қуриш кабиларни алоҳида таъкидладилар.


Йиғилишда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамолиддин Алойдинов, фахрий имом Абдулҳай домла Турсунов, Уйчи тумани бош имоми Олимхон Исақов, Норин тумани «Ғойиб бува» масжиди имом-хатиби Турғунов Аброр ва Наманган вилояти янги бош имом-хатиби Мусохон қори Аббосиддинов кабилар сўзга чиқдилар.

 

 

 

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Илм инсоннинг энг катта, камаймас, унга шараф келтирадиган бойлигидир. Унга эга бўлган одам нафақат ўз ҳаётини, балки бутун инсоният келажагини ҳам давоми...

1645 15:50 / 15.03.2025
20182019 ўқув йилида Тошкент давлат шарқшунослик институти бакалавриат босқичида таҳсил олишни истаганлар учун сиртқи таълим шакли очилди. Сиртқи таълим шаклида шу давоми...

4210 11:45 / 26.07.2018
mdash Ҳамма нарса халқ манфаати учун. Инсонни улуғлаш mdash олий қадрият. Шонли тарихдан mdash буюк келажак сари. Маҳалла mdash заминимиз, таянчимиз. Ёшлар mdash Ватан келажаги давоми...

4843 13:34 / 14.04.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг Жомиъ аҳком ассиғорrdquo асарининг ўзбек тилидаги илк нашри ва quotШайх Муҳаммад Содиқ давоми...

1733 23:29 / 11.01.2022