1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ибн Ақийл умрининг бирор соатини зое қилмасди

14:00 / 29.11.2020 2282 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Ақийл шундай деган: «Умримнинг бирор соатини зое қилиш мен учун ҳалол бўлмайди. Ҳатто қачон тилим музокара ё мунозарадан бўшаса, кўзларим мутолаадан чарчаса, дам олиб ётган ҳолатимда ҳам фикримни ўз ҳолига қўймадим. Қачон ўрнимдан турсам, ёзганларим кўнглимга келарди. Саксон ёшимдаги илмга нисбатан ҳарислигим йигирма ёшимдагидан кўра кучлироқ эканини ҳис этганман».

Ибн Ақийлнинг вақтдан ютиш учун нон ўрнига ивитилган толқонни танлагани

Мен бор кучим билан овқатланишга кетадиган вақтни камайтиришга уринаман. Ҳато мутолаа, ё бирор фойдали нарсани ёзиб қўйишга кўпроқ вақт ажратиш учун нон ўрнига ивитилган толқонни танлайман. Чунки булар орасида чайнашда фарқ бор. Зеро, вақт оқиллар наздида ҳосил қилинадиган нарсаларнинг энг буюги экани уламолар ижмоси билан собит бўлган. Ҳа, вақт ҳар бир дақиқасидан фойдаланиб қолинадиган ғаниматдир. Банданинг зиммасида мажбуриятлар кўп, вақти эса қисқадир.

Шайх Ибн Жавзий шундай деган: «Имом Ибн Ақийл доимо илм билан машғул эди. У жуда ақлли бўлиб, илмнинг кўпчиликка ноаниқ ва нозик жойлари хусусида баҳс қиларди. «Фунун» деб номланган китобида қалб кечинмалари ва бошидан ўтган воқеаларни жамлаб ёзган».

 

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақолада Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Пиштқўрғон қишлоғида жойлашган Хожа Дониёр эшон мақбарасининг тарихи мавзусида бўлиб, унда нақшбандия давоми...

2620 11:00 / 27.12.2021
Ҳазрат Авлиё домла таълим олаётган жамоага тақво ва илмда ажралиб турувчи талабалар тўпланган. Бежизга мазкур жамоа .Авлиёлар жамоаси, деб аталмаган. Мазкур давоми...

2887 11:00 / 13.01.2022
Ибн Ақийлнинг турли илмларга тегишли йигирмага яқин таснифотлари бўлган. Таснифотларнинг энг улкани .Фунун, китобидир. Бу жуда катта китоб бўлиб, унда ваъз, давоми...

2477 06:00 / 13.12.2020
Шайх Муҳаммад Аввома ndash беназир муҳаддис олим биринчи қисм Аввал хабар берганимиздек, муҳаддис олим Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистонга ташриф давоми...

8421 00:45 / 25.09.2018