1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таниқли уламоларнинг навбатдаги ташриф манзили – Қорақалпоғистон

05:06 / 14.09.2021 1733 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 14 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи бошланади.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, ҳудуд аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

Ушбу сафарга Тошкент шаҳридан қуйидаги уламолар бориши кўзда тутилган:

Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;

Иброҳим домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;

Салоҳиддин домла Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси, “Ҳазрати Али” масжиди имом-хатиби;

Яҳё домла Абдураҳмонов, “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди раҳбари;

Алижон қори Ҳайдаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири;

Аброр домла Мухтор Алий, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими;

Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, “Катта Қозиробод” масжиди имом-хатиби;

Абдуҳаким қори Матқулов, Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби;

Акбарали домла Маматов, Тошкент шаҳар “Чўлпонота” масжиди имом-хатиби;

Шавкат домла Ҳамдамов, Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби;

Раббимқул домла Муҳаммадиев, Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби;

Салоҳиддин домла Тошонов, Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби;

Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров, Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби;

Абдуллоҳ домла Юлдашев, Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби, “Исломобод” масжиди имом-хатиби;

Собиржон домла Рустамов, Тошкент шаҳар “Оқилон” масжиди имом хатиби

Эргашали домла Рустамов, Тошкент шаҳар “Собитхон хожи” масжиди имом-хатиби.

Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда Президент маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар домла Комилов ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Парламентнинг турли фракцияларидан 53 нафар депутат исломофобияни .Ирқчиликнинг бир тури, сифатида тан олишни талаб қилди, деб ёзади Буюк Британиянинг The Independent давоми...

2726 05:02 / 17.12.2018
20242025 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг Кундузги таълим қабул имтиҳонлари қуйидаги давоми...

1452 07:52 / 23.07.2024
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotТежамкор бўлган муҳтожлик кўрмасquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. давоми...

5104 00:07 / 14.09.2018
Ассалому алайкум, Islom.uz порталининг siyrat.uz телеграм канали мухлислари. Рабиъул аввал ойи муносабати билан .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари, давоми...

2671 05:00 / 09.11.2019
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021