1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қуръони Каримнинг лафзидаги мўъжиза

04:00 / 13.07.2023 2342 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Филолог олимлардан бирига шайх савол билан юзланди:

Сиз араб тили бўйича докторлик даражасини олмаганмидингиз?

Филолог:Ҳа олганман.

Шайх: Яхши, унда сизга саволим бор эди. Араб тилидаги энг заиф ҳарф қайси?

Филолог: Эҳтимол, «син»  س ҳарфи каби ҳамс сифатига эга ҳарфлардан бири бўлса керак. Ёки мад ҳарфлари бўлмиш «алиф» ا, «вов» و, «ё» ي ҳарфлари заиф бўлса керак. Чунки бу ҳарфлар тўсиққа учрамай ичкаридан чиқади.

Шайх устозларга хос тарзда табассум қилди-да, «ҳой тилшунос олим, айтганларингиз хато» деди.

Шунда филолог толиби илмлардек ийманиб, агар менинг жавобим нотўғри бўлса, ўзингиз айтиб берсангиз, сиздан ўрганиб фойда олар эдик.

Шайх араб тилидаги энг заиф ҳарф бу «фа» (ف) ҳарфидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни ота-оналаримизга оққ бўлиб қолишдан қайтариб шундай марҳамат қилган:

ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮱ

 «... бас, уларга «Уфф», дема,...» (Исро сураси, 23-оят).

Бу гапни эшитган тилшунос манбаларни кўздан кечириб, чиндан ҳам араб ҳарфлари ичида кучли ва заифлари борлигини, энг қувватли ҳарф «То» (ط) ҳарфи эканини аниқлади. Чунки, бу ҳарфда заифлик сифатлари бўлмиш ҳамс, рохова, лин каби сифатлар мавжуд эмас. Араб ҳарфлари орасидаги энг заиф ҳарф чиндан ҳам «фа» (ف) ҳарфи экан. Чунки бу ҳарфда қувват сифатлари бўлган жаҳр, шидда, итбоқ каби сифатлар мавжуд эмас.

Қуръони Каримда бизни ота-онамизга оққ бўлиб қолишдан қайтаришда зикр қилинган «уфф» () калимасининг ишлатилиши Қуръоннинг лафзий мўъжизаларидан ҳисобланади. «Уфф» калимаси танглик, малоллик маъноларига далолат қилади. Қаранг, Аллоҳ таоло ота-онамизга нисбатан араб тилида энг заиф ҳарф бўлган «фа» (ف) иштирок этган «уфф» () калимасини ишлатишдан қайтарди. Энди ота-онага нисбатан қўпол, қўрс, шиддатли, ёмон таъсир қилувчи гапларни ишлатиш ҳақида нима деб ўйлайсиз?!

Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф            

 

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳуга ўхшаш кишилар томонидан аввалдан ёзилар эди. Бу ишлар хусусий давоми...

1205 06:46 / 26.07.2025
Аллома Ибн Абдулбарр ўз санади билан Ғолиби Қаттон роҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеасини ҳикоя қилиб беради. Бундан уларнинг қанчалик илмга муҳаббатли ва илм давоми...

3437 09:00 / 27.04.2023
Мен ҳазрат, доктор Абдулҳай Орифий қоддасаллоҳу сирроҳдан ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеаларини эшитганман .Бир куни ҳазрат касал бўлиб давоми...

2522 08:16 / 17.05.2025
.Кўнгилларини жилолантирган кишилар ранг ва ҳидлар берадиган завқлардан қутулганлардир. Улар ҳар олган нафасларида бир гўзаллик кўришади... Улар илмнинг давоми...

2678 06:10 / 17.12.2021
Аудиолар

232021 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150534 09:35 / 11.08.2021