1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БМТ Қуръон ва муқаддас китобларни ёқиб юборишни қораловчи резолюция қабул қилди

17:06 / 12.07.2023 1876 pdf Ўқиш режими + -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши овоз бериш натижаларига кўра, муқаддас китобларни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатларни қораловчи резолюцияни қабул қилди.

"Кенгаш сўнгги пайтларда Қуръони каримнинг оммавий ва қасддан таҳқирланишини қоралайди ва қатъиян рад этади ҳамда ушбу диний нафрат ҳаракатлари учун жавобгарларни давлатларнинг халқаро инсон ҳуқуқларидан келиб чиқадиган мажбуриятларига мувофиқ жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлайди", дейилади ҳужжатда.

Резолюцияни 28 давлат вакиллари ёқлаб, 12 таси қарши, 7 нафар делегат бетараф овоз берди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органи давлатларни диний нафрат сўзлари ёки "камситиш, адоват ва зўравонликни қўзғатувчи" ҳаракатлар учун жавобгарликка тортилишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган бўшлиқларни аниқлаш учун ўзларининг миллий қонунлари, сиёсатлари ва қонунларни қўллаш тизимини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда.

Кенгаш БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг барча тегишли махсус тартиб-қоидаларини ўз ваколатлари доирасида диний адоватни қўзғатишни, жумладан, муқаддас китобларни таҳқирлаш ҳаракатларини қоралашга чақирди.

Июн ойи охирида ироқлик қочқин Салван Момика Стокголмда Қурбон ҳайитини нишонлаш чоғида Қуръон мусҳафини ёқиб юборган эди. 

Қуръоннинг ёқиб юборилиши мусулмон оламининг кескин муносабатига сабаб бўлди.

Воқеа Жазоир, Афғонистон, Миср, Индонезия, Ливан, Сурия, Туркия, Ўзбекистон, Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абул Ғойт ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жассим ал-Будайве томонидан қораланди.

Резолюцияни қўллаб-қувватлаган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. 

Ҳужжатга 12 давлат, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Литва ва Бельгия қарши овоз берган.

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди. Бу Янги Ўзбекистонга муносиб давоми...

1171 23:00 / 11.08.2023
2023 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош давоми...

1161 22:07 / 25.11.2023
Марокашлик хаттот Алав Битам Қуръонни мағриб алифбоси билан тугатди. У болалигидан Қуръон ўрганишни бошлаган ва 12 ёшида уни тўлиқ ёд олган.AlShaab ахборот сайтининг давоми...

2572 16:00 / 09.09.2021
Ўзининг антимиграцион қарашлари билан ном қозонган Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мусулмонларнинг Ғарбий Европа бўйлаб кенг тарқалиб бораётганини расман тан давоми...

2949 14:00 / 10.04.2019