1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясига янги ректор тайинланди

14:11 / 25.05.2021 3941 pdf Ўқиш режими + -

Ҳукуматнинг 2021 йил 25 май кунги 323-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комиловга Халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариш юклатилди.

Музаффар Комилов илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида фаолият юритган.

У Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон халқаро ислом академиясига президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов ректорлик қилиб келаётганди. У 2021 йил 7 май куни вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Музаффар Комилов Тошкент ислом институтида ҳам таълим олган.

Манба
islaminstitut.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳасан II, масжиди Марокашнинг Касабланка шаҳрида жойлашган. Энг баланд минора бўйича дунёдаги иккинчи ўринда туради. Ҳозирда Aфрикада иккинчи поғонада турувчи энг давоми...

2749 08:00 / 06.04.2021
Ислом цивилизацияси маркази .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжиди имом ноиби, Қуръон ҳофизи Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг қаламига мансуб .Қуръон давоми...

2761 21:00 / 23.12.2021
Туркиянинг Сивас шаҳридаги масжид имоми Халил Иброҳим Юджеал қоғозга ўралган 2 та олтин танга топди.Islam.ru хабар беришича, у ўз эгасини топа олмади, шунинг учун у давоми...

2345 17:50 / 23.09.2021
Ҳурматли делегациялар раҳбарлари Россия Федерацияси Президенти ҳурматли Владимир Владимирович Путин Жанобларига анъанавий самимий қабул ва Шарқ ва Ғарб давоми...

1480 17:08 / 24.10.2024