1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Франциялик олима Фредерик-Бопертюи Брессан: «Амир Темур Бибихоним масжидини ўзининг Ҳиндистондаги ғалабаси шарафига қурдирган»

16:34 / 04.07.2023 2266 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда пойтахтда маданий мерос ҳафталиги ўтказилмоқда. Ҳафталик тадбирларида хориждан бир қатор олимлар иштирок этмоқда. Улар орасида Темурийлар уюшмаси асосчиси ва президенти Фредерик-Бопертюи Брессан хоним ҳам бор. Бугунги маърузаси у Амир Темур ва темурийлар ҳақида, уларнинг жаҳон тарихига қўшган ҳиссаси, фан, санъат, маданият ва архитектура дурдоналари ҳақида гапириб ўтди. Жумладан, Амир Темур томонидан Самарқандда қурдирилган улкан жомеъ масжидни ўз даврининг ислом оламида тенги йўқ архитектура намунаси деб атади. 

«Дарҳақиқат, Ислом дунёсида тенги йўқ архитектура намуналаридан бири Самарқанддаги улкан Жомеъ масжиддир. Уни халқ орасида Бибихоним масжиди ҳам дейишади. Темур ушбу масжидни ўзининг Ҳиндистондаги ғалабаси шарафига қурдирган. Айнан мана шу юриш давомида у Деҳлидаги йирик масжиддан илҳомланиб ушбу обидани қуришга буйруқ берган. Бобурнинг ёзишича, масжид пештоқидаги ёзилган «Иброҳим Байтнинг пойдеворини қўйди «ёзуви жуда маҳобатли бўлиб, бир неча чақиримда бемалол кўриниб турган».

 

Манба: @platformauzb_live

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди давоми...

2217 10:04 / 20.10.2021
Яқинда Германиянинг етакчи партияларидан бири ҳисобланган Христиандемократик иттифоқrdquo ХДИнинг парламентдаги раҳбари Ральф Бринкхаус томонидан ОАВга давоми...

2742 13:34 / 11.03.2019
Тегишли қонун лойиҳаси Дания ҳукумати томонидан парламентга тақдим этилади. Дания ҳукумати жамоат жойларида Қуръон ва бошқа диний битикларни ёқишни тақиқловчи давоми...

1735 08:25 / 27.08.2023
Бухорои шарифдаги 500 йиллик тарихга эга Мир Араб олий мадрасаси таркибида .Қуръони Карим ва тажвид, курси очилгани юртимиздаги кўплаб мўминмусулмонларни хурсанд давоми...

1524 14:17 / 15.08.2023