1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж – 2023» мавсумини намунали ўтказиш бўйича тавсиялар берилди

11:29 / 02.06.2023 1993 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 1 июнь куни «Ҳаж – 2023» мавсумини намунали ўтказиш юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, ишчи гуруҳи ва ошпазлар жамоалари иштирок этди.

Йиғилишда Муфтий Нуриддин домла ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ савоб ва даражотларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилишни алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, ишчи гуруҳи жамоаларининг ҳар бир аъзоси мавсум давомида ўзига юклатилган вазифаларни мукаммал бажариши ҳақида ҳам алоҳида таъкидладилар.

Муфтий ҳазратлари зиёратчилар билан мунтазам улуғ ибодат ҳақида суҳбатлар ташкил этиш, Фатво маркази уламолари билан учрашувлар уюштириш ва ижтимоий тармоқларда сафарга оид маълумотлар жойлаштириб боришни алоҳида қайд этдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев зиёратчиларнинг ибодатлари мукаммал бўлиши учун уларга қулай шарт-шароитларни муҳайё қилиш борасида Макка ва Мадина шаҳарларидаги ҳаж ишчи гуруҳи аъзолари бир неча кундан бери фаолият олиб бораётгани, авиақатновлар жадвали тасдиқлангани, виза расмийлаштириш ишлари давом этаётгани, меҳмонхоналар зиёратчиларни кутиб олишга тайёр ҳолга келтирилгани, мутасадди ташкилотлар билан амалга ошириладиган ишлар келишиб олингани, Мино, Арафот ва Муздалифадаги жойлар кўздан кечирилгани ҳақидаги муҳим маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, жорий мавсумда «Ҳаж – 2023» ишчи гуруҳи зиммасида жуда катта масъулият турганини айтиб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзосидан ўз вазифасини тўла бажариши зарурлигини таъкидлади.

Аввало ҳаж сафарини адо этиш бахтига муяссар бўлган юртдошларимиз муборак заминдаги ҳар бир онларини мазмунли ўтказиши, бу кунларнинг ҳар бир сониясини ғанимат билиб, ундан фойда олиб қолишлари йўлида бор куч-ғайратни сарфлаши даркорлиги сўзланди.

Тадбир якунида ҳар бир ишчи гуруҳига белгиланган меҳнат тақсимоти тушунтирилди.

Аввал «Ҳаж – 2023» мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни тартибли ўтказиш юзасидан видеобаёнот эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати













Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
У аввал президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом давоми...

1177 15:54 / 05.12.2024
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги Азиз ва муҳтарам ватандошларСиз азизларни, юртимиздаги барча мўминмусулмонларни, бутун халқимизни давоми...

5156 13:29 / 21.08.2018
Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳридаги БоКаап маҳалласида .Аувал, номли масжид бўлиб, мамлакатда ташкил этилган биринчи масжид сифатида тан олинган. Масжидда 200 давоми...

2285 12:51 / 12.09.2023
Muslimat.uz сайти, Bintu Sodiq ҳамда Muallim media ижтимоиймаърифий каналлари раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган давоми...

2054 14:30 / 24.05.2022
Аудиолар

232117 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150628 09:35 / 11.08.2021