1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Мусулмонлар ҳар соҳада пешқадам бўлган

14:00 / 12.05.2023 1238 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола)

Атоқли андалусиялик файласуф Ибн Рушд (1126-1198) Арасту(Аристотель)нинг ўрта асрлардаги биринчи шарҳловчиси ҳисобланади. Унинг асарлари таъсирида Францияда «лотин аверроизми» (Ибн Рушд исмининг лотинча талаффузи — Аверроэс) номи остида маълум бўлган оқим пайдо бўлди. Бошқа тарафдан, унинг асарлари Улуғ Альберт (1206-1280) ва Аквиналик Фома (1226-1274) каби файласуфлар қарашларининг шаклланишига катта ҳисса қўшди.


Қуртубалик мусулмон олим Идрисий (1100-1166) 850 йил олдин замонавий жуғрофий хариталарга яқин бўлган дунё харитасини тузишга муваффақ бўлди.


Оптика асосчиси Ибн Ҳайсам (965-1051) ўзининг «Тасвирлар китоби» номли илмий асари билан Рожер Бэкон (1214-1294), Кеплер (1571-1630) ва Леонардо да Винчи (1452-1519) каби олимларнинг фаолиятига туртки берди. Илм-фан оламида ушбу китоб 600 йил давомида асосий манба сифатида ҳисобланиб келди. Қуббали кўзгуларда ёруғликнинг акс этиши механизми унинг номи билан аталади – «Ал-Хазин муаммоси» (Ибн Хайсамни Оврупода шундай аташарди).


Мусулмонларнинг риёзиёт саҳасидаги ютуқларини ҳам рад қилиб бўлмайди. Ушбу ютуқларга хатто замонавий Оврупо олимлари ҳам қойил қолмоқда. Мисол учун, таниқли ғарб олими, профессор Жак Рислер шундай деган: «Бизнинг уйғониш давримиздаги риёзиёт устозлари мусулмонлар бўлган».


Француз олими профессор Э.Ф. Гаутье таҳсинлар ила деди: «Оврупо маданияти мусулмон олимларининг ютуқлари ҳисобига нафақат алгебра билан, балки риёзиётнинг бошқа бўлимлари билан ҳам бойиди. Дарҳақиқат, замонавий ғарб риёзиёт фани – бу фақатгина Исломий риёзиётнинг давомидир».


Шотландиялик замонавий исломшунос Монтгомери Уоттнинг фикрига кўра, «агар холисона назар ташланса, Испаниянинг бугунги кундаги рассомлари ва ҳунармандлари ҳанузгача мусулмон манбаларидан илҳом олаётганликлари кўриниб туради». У очиқдан-очиқ «Андалусия моддий ва маънавий маданиятининг катта қисми насроний қиролликлари томонидан ўзлаштирилиши натижасида пайдо бўлган қўшма маданият» ҳақида гапириб ўтди. Мавзулар танланиши, испан маданиятида араб меросининг кучи ва самарадорлигини баҳолаш, Бласко Ибаньес, Федерико Гарсия Лорка, Хуан Гойтисоло каби атоқли испан ёзувчиларининг қатор мулоҳазалари араб-андалус унсурининг испанияликларнинг миллий маданияти ва руҳиятига сўзсиз сингиб кетганлиги ҳақида яққол далолат қилади.


Гуллаб-яшнаш энг чўққисига чиққан даврда бу ерда шаҳарлар сони кескин ошди ва уларнинг аҳолиси ҳам кўпайди. Бугунги кунда Қуртубада 300 мингдан ошиқроқ одам яшайди. Халифалик даврида эса бу ерда 1 миллион кишига яқин аҳоли бўлган. Кўплаб саройлар, масжидлар, карвон саройлар бу шаҳарни Ислом фани, шеърияти ва санъатининг ҳақиқий марказига айлантирган эди.


Бундан ташқари, ўзининг IX–X асрлардаги гуллаб-яшнаши вақтида Қуртуба ўша даврнинг илмий оламида шу қадар машҳур бўлган эди-ки, уни «дунё кўрки» деб атай бошлашди. Ўша даврдаги Қуртубада 70га яқин кутубхоналар мавжуд эди. Фақат халифа ал-Ҳакам II кутубхонасининг ўзидагина 400 мингдан ортиқ китоблар мавжуд бўлган, уларнинг орасида нодир қўлёзмалар ҳам бор эди.


Унинг кутубхонаси мусулмон оламидаги энг катта ва бой кутубхоналарга айланди. Шуниндек, унинг ҳукмронлиги даврида кўплаб китоблар қадимий юнон ва лотин тилларидан араб тилига таржима қилинди. Ҳар йили Қуртубанинг ўзида ўн минглаб китоблар кўчирилиб, нусхалари тарқатиларди.


Таъкидлаш лозим, 950 йилда Андалусияда Овруподаги биринчи қоғоз ишлаб чиқариш фабрикаси қурилган. Қўҳна Оламнинг бошқа мамлакатларида эса бундай фабрикалар анча кейин пайдо бўлган: Румда - 1100 йилда, Сицилияда – 1102 йилда, Олмонияда - 1228 йилда, Англияда эса 1309 йилда.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикоя қилинишича, бир машҳур қизиқчи бўлган экан. У жуда ўз ишига моҳир бўлганилиги учун уни тинглашга ҳар томондан кишилар келишар экан. У ҳатто қулоғи том давоми...

3670 11:10 / 10.08.2022
1248ndash1250 Ўн йиллик тинчлик сулҳи муддати тугаши билан салбчилар мусулмонларга қарши бир неча бор ҳужумлар уюштирдилар. 1239 йилда Фаластинда Наварра қироли Тибо I давоми...

1245 11:25 / 04.11.2023
Б. Ортодокс мазҳабиОртодокс, тўғри фикр ва эътиқод маъноларини билдиради. Римнинг устунлик даъвосига қарши Византия Патриклиги, ўзининг тўғри йўлда эканлигини, давоми...

2414 11:01 / 20.06.2020
Қадимдан беморларга қарайдиган, уларни даволашга уринадиган шахсларнинг масъулияти ҳақида тортишиб келинган.Кўпчилик ҳолатларда табибларнинг масъулиятига давоми...

2144 14:00 / 25.04.2021