1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Доҳа шаҳрида Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси ташаббуси билан нуфузли анжуман ўтказилмоқда

11:21 / 11.05.2023 1545 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 9-11 май кунлари Қатар давлати сафари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси Бош котиби шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий билан учрашди.


Доҳа шаҳрида жойлашган бош қароргоҳдаги мулоқотда шайх Қорадоғий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмон уммати учун аҳамиятли экани, бу юрт Ислом равнақига беқиёс ҳисса қўшгани, айниқса, Имом Бухорий хизматларини барча мусулмон халқлари юксак эътироф этишини билдирди.


Бош котиб жаноблари юртимиздаги ўзгаришларни кузатаётгани, хусусан Президентимизнинг халқаро минбарлардаги Ислом дини маърифатини кенг тарқатиш борасидаги ташаббусларидан мамнун эканини изҳор этди.


Учрашувда Уйғун домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг эзгу тилакларини Шайх Қорадоғийга етказиш баробарида диний соҳадаги ишлар ҳақида маълумот берди.


Шунингдек, икки ташкилот ўртасида меморандум имзолаш, юртимиз уламоларини уюшмага аъзо қилиш, диний соҳа ходимлари учун семинарлар ташкил қилиш, илмий ҳайъатлар тузиш ва муҳим мавзуларда анжуманлар ўтказиш каби масалалар ҳам кенг муҳокама қилинди.


Маълумот ўрнида, Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси 2004 йилда 50 нафар уламо томонидан тузилган. Бош қароргоҳи Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган. Ташкилот мақсади – уламоларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш, уммат олдидаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Россия Ислом дунёси билан бугунги кунда кенгайишга интилаётган барқарор, узоқ йиллик ва чуқур илдиз отган муносабатларини қадрлайди. Бу ҳақда 17 декабрь куни давоми...

2028 10:03 / 20.12.2020
Қўйлиқ ота ким У киши Ҳофиз Шайх Қўйлиқий бўлиб, самарқандлик ҳазрати Нўғай ота авлодларидан, яъни азиз шайхлар сулоласидан. Яссавия тариқатининг машҳур давоми...

1471 13:26 / 19.02.2025
Аввал хабар берганимиздек, бир гуруҳ имомхатибларимиз АҚШнинг Синсиннати шаҳрига етиб келдилар.Уламоларимиз Синсиннати шаҳрида ватандошларимиз томонидан давоми...

2031 05:08 / 24.04.2022
Айни кунларда муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон диёрига ташрифлари давом этмоқда. Сафар асносида маърифий суҳбатлар ташкил этиш баробарида давоми...

1866 09:54 / 23.02.2022