1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Малайзия Ислом молияси бўйича мутахассисларни тайёрлаш доирасида ҳамкорлик қилади

17:01 / 23.03.2023 1996 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзия олий таълим вазири Моҳамед Халид Нордин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар берди. 


Суҳбат давомида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари, шу жумладан Малайзиянинг илғор ислом молияси бўйича тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Моҳамед Халид Нордин Малайзияни икки давлат ўртасидаги маданият ва билим тизимлари кўприкларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан тарафдор эканлигини таъкидлади.


«Малайзия ва Ўзбекистон ўртасида олий таълим соҳасидаги икки томонлама дўстона муносабатлар азалдан ривожланиб келмоқда. Малайзия томони олий таълим соҳасида икки давлат учун ўзаро манфаатли бўлган ҳар қандай ҳамкорликни, айниқса олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлайди», деди Моҳамед Халид Нордин.


Хорижий томон Ўзбекистон Банк-молия академияси (БМА) ва Малайзия Ютара университети ҳузуридаги Ислом бизнес мактаби ўртасидаги республикада ислом молиясини ривожлантириш ва ушбу соҳада мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўрнатилган ҳамкорликни олқишлади.


Учрашув якунида жорий йилнинг июнь ойида Малайзия Ютара университети ҳузуридаги Ислом бизнес мактаби делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини уюштириш ва республика мутахассислари учун семинар ҳамда тренинглар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.


Ислом молияси изоҳи: ушбу ташаббус мамлакатимизда ислом молияси ривожланишига катта ҳисса қўшади, деб умид қиламиз ва шу билан бирга ушбу масала юзасидан қуйидаги мулоҳазаларимизни саҳифамиз аъзолари билан бўлишишга қарор қилдик:
Ҳар қандай мамлакатда жорий қилинган тизим, хусусан, ислом банк-молия тизими бошқа мамлакатга тўғридан-тўғри кўр-кўрона кўчирилиши мумкин эмас, чунки ҳар бир мамлакатнинг ўз ривожланиш босқичи, ривожланганлик даражаси, инфратузилмаси, соҳа эко-тизими, халқнинг саводхонлиги даражаси, олимлар ва мутахассислар мавжудлиги ва уларнинг илмий-амалий фаоллиги ва бошқа омиллар инобатга олиниши зарур. Бундан ташқари, Малайзия аҳолисининг аксар қисми Шофеий мазҳабида бўлиб, бу ҳам жумҳурдан муайян даражада фарқ қилувчи Ҳанафий мазҳабига эргашган Ўзбекистон халқи ўртасида баъзи фиқҳий масалалар борасида тушунмовчиликлар туғдириши мумкин. Шулардан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда Малайзияда ислом молияси соҳасида қўлланаётган тажриба бизнинг мамлакатда татбиқ қилинишидан олдин синчковлик билан ўрганилиши, яъни ҳар бир молиявий маҳсулот соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда таҳлил қилиниши ва улар бўйича тегишли экспертлик хулосалари олиниши зарур, деб ҳисоблаймиз. Зеро, молиявий масалалар ҳалол ва ҳаром билан боғлиқ бўлиб, қандайдир арзимас бўлиб кўринган масала минглаб одамларни луқмасига шубҳа аралаштириб қўйиши мумкин.


Манба:https://dunyo.info/cyrl/site

Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг муборак Рамазон ойида муҳтарам юртбошимиз .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг очилиш маросимида бу жойда уламолар, диний соҳа давоми...

2364 20:32 / 04.07.2019
Бугун, 2 март куни .Hilol Nashr, матбаанашриётининг босмахонасига Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, .Шарқ, маҳалла фуқароларининг бир қатор фаоллари ҳамда 281мактаб давоми...

1449 13:43 / 02.03.2024
Ташрифнинг учинчи куни юртимиз уламолари ва имомхатиблари ҳамюртларимиз томонидан Филаделфия шаҳрида бунёд этилаётган .Ал Бухорий, масжидига ташриф давоми...

2147 10:30 / 23.04.2022
Тошкент ислом институти 4курс талабаси Муҳаммад Амин қори Боқижонов 30 пора Қуръони Каримни бир кунда бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб, қори устозлари ҳузурида хатм давоми...

1638 21:17 / 11.02.2025