1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон - Қуръон ойи

19:32 / 23.03.2023 2709 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таоло бу ойда Қуръони Каримни нозил қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойни Қуръон ойи қилиб нишонлардилар. Ўтган солиҳлар ҳам Қуръонни ўрганиш, такрорлаш ва хатм қилиш билан ўтказардилар. 


Алҳамдулиллаҳ, кеча юртимиз жомеларида таровиҳнинг илк куни гўзал тароват билан ўтди. Қориларимиз Қуръони Каримнинг илк оятларидан «Бақара» сурасининг 202-оятигача ўқидилар. 
Бугун Қуръонга муҳаббатли халқимиз «Бақара» сурасининг 203-оятидан бошлаб «Оли Имрон» сурасининг 91-оятигача сомеъ бўладилар.


Яна бир Рамазон туҳфаси — эндиликда халқимиз таровиҳ намозида тиловат қилинаётган оятларнинг мазмуни ҳақида суҳбатлардан ҳам баҳраманд бўладилар.


Бугун, 23 март Рамазон ойининг биринчи куни ўқиладиган ояти карималар мазмунини Учтепа тумани «Ҳазрат Али» жомеъ масжиди имом-хатиби устоз Салоҳиддин домла Шарипов қилиб берадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан жаҳон фондларида мавжуд бўлган Қуръондан кейинги иккинчи манба ҳисобланган Имом Бухорийнинг давоми...

1130 17:35 / 14.03.2025
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юртимиз қорилари қарийб барча халқаро Қуръон мусобақаларида фаол қатнашиб келмоқдалар.2019 йилнинг 1520 апрель кунлари КуалаЛумпур давоми...

3273 12:40 / 20.04.2019
Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Исломий ишлар ва муқаддас қадамжолар вақф вазирлиги томонидан 2024 йил 30 март ndash 5 апрель кунлари 49та давлат қорилари иштирокида давоми...

2026 17:40 / 03.04.2024
Шайх Абду Али Идрис оға Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кекса хизматчиларидан бири эди.У киши Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи давоми...

1991 16:23 / 22.11.2023