1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев буюк аллома Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди

11:49 / 13.03.2023 1818 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, буюк аллома Ҳаким ат-Термизий мақбарэасини зиёрат қилди.

Аллоҳдан юртимизга тинчлик, хайр-барака тилаб дуо қилинди.

Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар ва диний эркинликлар ҳақида сўз юритилди. Кейинги йилларда мусулмонлар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди: янги масжидлар, мадрасалар қурилди, илмий-маърифий мажмуалар барпо қилингани, ҳар йили минглаб юртдошларимиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этиш бахтига мушарраф бўлишаётгани таъкидланди.

Навбатдаги асосий вазифа бунинг аҳамияти ва маънавиятини халққа етказиш экани таъкидланди. Энг аввало имом-хатиблар ҳудудларга чиқиб, Ҳаким ва Имом Термизийлар, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний, Абу Муин Насафий ва бошқа буюк алломаларимиз меросини тизимли ва чуқур ўрганиши кераклиги қайд этилди. Бунинг учун алоҳида дастур ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.








Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча даврларда инсоният учун маънавий юксаклик рамзларидан бири бўлиб келаётган Алишер Навоий меросининг қиймати замонлар оша ортиб, сайқалланиб бормоқда. давоми...

1382 18:17 / 10.02.2025
Мисрлик Самира Ражаб исмли қария аёл 80 ёшида Қуръон ўқишни ва ёзишни ўрганди. Бу ҳақда Ахбара Эль Йома манбаси хабар берди.У Аввал Қуръонни ўрганиш истагини давоми...

1894 15:30 / 26.07.2021
ЮНЕСКО Ироқнинг Мосул шаҳридаги .АнНурий, масжидини қайта тиклаш учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди.Мажмуани тиклаш учун иқтидорли давоми...

2033 09:30 / 19.11.2020
Шу йилнинг 31 октябрида катталиги бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаган Шаржа халқаро китоб кўргазмаси ўз ишини бошлайди. 37маротаба ўтказилаётган ушбу кўргазмада давоми...

3368 09:37 / 23.10.2018