1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом тараққиёт банки мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратмоқда

09:04 / 23.02.2023 1582 pdf Ўқиш режими + -

Ислом тараққиёт банки томонидан мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратилиши рeжалаштирилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ислом тараққиёт банкининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси таълим шўбаси раҳбари Муҳаммад Мирзаи Каҳаги, Таълим учун глобал ҳамкорлик ташкилотининг ҳудудий раҳбари Лина Бенете ҳамда ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде билан учрашди. Музокаралар натижасига кўра, таъмирталаб мактабларда таъмир ишларини амалга ошириш, янги мактаблар ва спорт заллар қуришга маблағ ажратиладиган бўлди.


Қайд этилишича, ҳозирги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган 10 минг 104 та мактаб 5,2 миллион ўқувчи ўрнига эга бўлса-да, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда. Таъмирталаб мактаблар сони 1 минг 250 тани ташкил этади.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Таровеҳ намозларида ўқиладиган хатми Қуръон саҳифаларининг кунлик тақсимоти

4075 17:26 / 27.02.2025
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ғафуров Уйғун Тўлқинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига давоми...

1601 16:36 / 29.09.2023
Бугун, 17 март куни соат 2030 да онлайн шаклда .Эй Аллоҳим, бизни Рамазонга етказгин, номли туркум суҳбатларнинг илк сони .Бароат кечаси фазилати ва унга оид давоми...

4293 11:00 / 17.03.2022
Она тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлди. Бугун ҳар бир инсон ўзининг ёши, жинси, эътиқоди, касбкори, лавозими ва яшаш жойидан қатъи назар, миллий давоми...

3237 06:55 / 21.10.2024
Аудиолар

232035 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150548 09:35 / 11.08.2021