1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳга қочинг!

11:53 / 22.02.2023 1930 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим банданинг Роббиси билан бўладиган алоқани юксак мақомга кўтаргандир. Аллоҳ таоло ризқ топиш масаласи ҳақида сўз юритганда:

 

ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ

 

«У сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг. Ва тирилиш ҳам Унинг саридир» (Мулк сураси, 15-оят) деб марҳамат қилган.

Яъни, ризқ топиш учун югурмай, шошилмай, юриб ҳаракат қилиш, меҳнат қилиш баён қилинмоқда. Оятдаги فَامْشُوا фамшу калимасига эътибор берайлик, югуринглар демаяпти, балки юринглар деяпти. Шу билан бирга, бир жойда ўтириш эмас, балки ҳаракат, меҳнат қилишга ишора бўляпти.

Роббимиз намоз ҳақида сўз юритганда:

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ

 

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (Жума сураси, 9-оят) деб марҳамат қилган.

Бу ерда энди юриш эмас, тезроқ ҳаракат қилиш, қадамни тезлатиш, ибодатга бораётганда ризққа, мол-дунё топишга боришдан кўра тезроқ одимлашга ишора бўлмоқда.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло жаннатни зикр қилганда нима деб марҳамат қилди? Бу ҳақдаги оятларга эътибор берайлик:

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ

 

«Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг» (Оли Имрон сураси, 133-оят).

 

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ

 

«Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг расулларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазлидир. Уни Ўзи хоҳлаган кишига беради. Аллоҳ буюк фазл эгасидир» (Ҳадид сураси, 21-оят).

Чунки бу ерда ҳаракат жаннат сари бўлмоқда, шунинг учун жаннатга бораётган одам, керак бўлса, мусобақа қилиб, шошиб бўлса ҳам ҳаракатини тезлатсин.

Энди Аллоҳ сари, Унинг ризоси сари бораётганимизда нима қилишимиз кераклигини Роббимизнинг Ўзи Каломида шундай баён қилган:

 

ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ

 

«Бас, Аллоҳга қочинг. Албатта, мен сизларга Унинг тарафидан очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман» (Зориёт сураси, 50-оят).

Ҳа, қочишимиз керак. Роббимиз сари юриш, югуриш эмас, қочиш керак, қочиш!

Тасаввур қилинг, бир уйда ёнғин содир бўлди ёки зилзила бўлди ёхуд сел келиб, йўлида учраган нарсани оқизиб кетмоқда. Бундай пайтда нима қиламиз? Қочамиз, албатта. Аммо бу қочиш бинолар остида қолиб кетмай, ёнғинда ҳалок бўлмай ёки сел оқизиб  кетмасин деган қўрқув билан қочишдир.

Аммо Аллоҳ таоло сари қочиш хотиржамлик қочиши ҳисобланади. Чунки, банда фақатгина Аллоҳ таоло сари, Унинг ризоси сари қочгадагина хотиржамликка эришади. Аллоҳ таоло сари қочиш эса, У Зотнинг Ўзи буюрган намоз ва бошқа ибодатларни адо этиш ва қайтарган ишларидан қайтиш ила бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи сари қочадиган, жаннати сари шошиб, мусобақа қиладиган, намоз учун ҳаракатни тезлатадиган бандаларидан қилсин!

Доктор Умар Абдулкофий ҳафизаҳуллоҳнинг
видеосуҳбатларидан эркин таржима.

Нозимжон Ҳошимжон

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зикр қилувчи учун ўзига яраша одоблар мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикр қабул ва ижобат бўлиши умидлидир.1. Аллоҳ таолодан зикр учун ёрдам давоми...

5216 11:03 / 21.03.2020
Маслама ибн Абдулмалик айтади Умар ибн Абдулазиз бемор бўлиб ётганда, уни кўргани кирдим. Устидаги кўйлаги бироз кирланиб қолибди. Аёли Фотимага қараб .Эй Фотима, давоми...

1797 16:00 / 03.02.2023
Тирик эканман, бир куни Аллоҳ раҳмат қилгур отамдан олган дарсимни ҳеч унутмайман. Ўша куни нотўғри иш қилиб қўйган эдим. Ўртоқларим билан ўйинга берилиб, отам давоми...

1151 09:00 / 04.07.2023
Қуръон бу дунё ҳаётини кишиларнинг .имтиҳон жойи, деб таърифлайди. Бу дунё ҳаёти охират саодатига эришиш учун воситадир. Ҳаётнинг барча соҳаси, оилавий шароит, давоми...

5182 15:02 / 03.11.2018