1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Таҳорат олиб ётишнинг олти фазилати

14:00 / 27.08.2022 2343 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди»

(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

 

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар.

(Имом Абу Довуд ривояти).

 

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:

«Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади».

(Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)

 

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради».

(Фатҳул Борий).

Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий).

 

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади».

(Фатҳул Борий).

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади:

«Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади»

(Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар.

(Имом Абу Довуд ривояти).

Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».

(Имом Муслим ривояти).

Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Умматимдан бир тоифа ҳақда устун бўлган ҳолларида бардавом давоми...

838 12:33 / 11 ноябрь
. ,. .Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Ким бомдод намозидан давоми...

2016 15:01 / 12.11.2020
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дуо ибодатнинг илигидир,, ndash деганлар. Термизий ривояти. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Роббингиз хаёли ва давоми...

39079 17:00 / 01.12.2022
Қадим Америкадаги қулчилик даврида қуллар икки қисмга бўлинар эди1. Уй қуллари.2. Дала қуллари.Дала қулларига худди ҳайвон сингари муомала қилинар эди. Уларнинг давоми...

2308 11:00 / 26.11.2021