1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (ўн бешинчи мақола)

09:26 / 18.02.2023 1824 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

15-савол: «Аллоҳ таоло мушрикларни қатл этишга буюрадими?»

Маълумки, 2023 йил 6 февраль куни Туркия ва Сурия минтақаларида кучли зилзила содир бўлди. Бунинг оқибатида кўп сонли мусулмонлар жон-мол талафотига дучор бўлдилар. Хусусан, «Қуръонга оид савол-жавоблар» туркум мақолаларининг муаллифи Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳ ҳазратларининг уйлари ҳам ушбу зилзила оқибатида қаттиқ зарар кўрди. Аллоҳ таоло қаттиқ ер силкиниши натижасида талафот кўрган мусибатзадалар қатори доктор Марвон Ваҳид ҳазратларига ҳам гўзал сабр, қилган сабрлари эвазига ажру мукофотини кўпайтириб берсин. Мазкур минтақаларда ҳам тинчлик-омонлик, офият, сиҳат-саломатлик бардавом бўлишини насиб этсин. Омин!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала Расулиллаҳ ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ва ман ваалаҳ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

«Аллоҳ таоло мушрикларни, кофирларни ва бошқа ғайридинларни қатл этишга буюрадими?». Ушбу савол ижтимоий тармоқларда ва фазовий каналларда кўп берилади. Баъзилар бу саволни доим қўзғаб, тарқатиб: «Ислом мусулмон бўлмаганларни ўлдиришга буюради», деб гапириб юрадилар ва бу гапларига оятдан ҳам, ҳадисдан ҳам далил келтиришга уринадилар. Улар Аллоҳ таолонинг ушбу оятини далил сифатида келтирадилар:

 

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ

 

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони осмонлару ерни яратган кунидаги Аллоҳнинг битигида бўлган ўн икки ой бўлиб, улардан тўрттаси ҳаром(ой)лардир. Мана шу тўғри диндир. Бас, уларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши, улар сизга қарши ёппасига урушаётганларидек, ёппасига уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир» (Тавба сураси, 36-оят).

Ҳадисдан эса қуйидагини далил қилиб келтирадилар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال:َ أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلَهَ إِلَا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ الله،ِ وَيُقِيمُوا الصَّلَاة،َ وَيُؤْتُوا الزَّكَاة،َ فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ إِلَّا بِحَقِّ الْإِسْلَامِ، وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللهِ تَعَالَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Одамлар «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб шаҳодат келтирмагунларича, намозни тўкис адо этиб, закотни бермагунларича уларга қарши жанг қилишга буюрилдим. Қачонки улар мана шуларни қилишса, қонлари ва молларини мендан асрабдилар. Фақат Ислом ҳаққи мустасно, ҳисоб-китоблари эса Аллоҳнинг зиммасидадир».

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Мазкур кимсалар «Мана Пайғамбарингиз «Одамлар «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб шаҳодат келтирмагунларича, намозни тўкис адо этиб, закотни бермагунларича уларга қарши жанг қилишга буюрилдим», деб айтяптиларку. Мисол учун мен шу шаҳодат калимасини айтишни истамасам ва сизларга қарши жанг қилмаётган бўлсам, мени ҳам ўлдирасизларми?», деб сўрайдилар.

Бу саволларга қуйидагича тўхталиб ўтамиз:

Бу саволни берадиган кимсаларда илм йўқ, араб тилини, унинг услубларини билмайдилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан то бугунги кунгача бўлган тарихий воқеликдан хабарлари йўқ. Ҳадисдаги النَّاسَ калимаси хусусийликни ифода қиладиган умумий калима ҳисобланади. Бу қоида тилшунос олимлар учун жуда ҳам танишдир. Бу қоидага баъзи мисолларни тақдим этсак:

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

 

ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ

 

«Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда ва озиб кетган уловлар устида узоқ-узоқ йўллардан келсинлар» (Ҳаж сураси, 27-оят) деб марҳамат қилган.

Шу оятда ҳам«одамлар» калимаси зикр қилинмоқда. Қани айтингчи, оятда «одамлар» дейилгани учун инсонларнинг ҳаммаси ҳажга борадими?! Йўқ, уларнинг орасидан ҳажга моддий-маънавий жиҳатдан қодир бўлганларигина боради. Демак, «одамлар» калимаси оятда умумий кўринишда келаётган бўлса ҳам, ундан фақат ҳажга қодир бўлганларгина назарда тутилган. Ёки мана бу оятга эътибор берайлик:

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ

 

«У бешикда ҳам, навқиронлигида ҳам одамларга гапиради ва у солиҳлардандир» (Оли Имрон сураси, 46-оят).

Қани айтингчи, Исо алайҳиссалом бутун инсониятга гапирдиларми ёки фақатгина қавмларига хитоб қилдиларми?

Юқоридаги: «Одамлар «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб шаҳодат келтирмагунларича,...» деб бошланган ҳадисдаги «одамлар» калимасидан мурод кимлар, қайси одамлар, шу масалани ўрганиб чиқсак:

Бу ҳадисдаги «одамлар» калимасининг рўйхатидан мусулмонлар чиқиб кетади, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар билан уришармидилар?!

Албатта, йўқ.

Демак, «одамлар» калимаси рўйхатидан мусулмонларни чиқариб юборамиз. Бу рўйхатдан зиммийлар, яъни, мусулмонларнинг юртида жизя тўлаб яшаётган яҳудий ва насронийлар чиқиб кетади.

«Одамлар» калимаси рўйхатидан мусулмонлар билан аҳдлашганлар ҳам чиқиб кетади. Бугунги кунда мана шу аҳдлашганлар қаторига виза билан юртимизга ташриф буюрадиганлар ҳам киради, уларга қарши уруш қилинмайди.

عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «من قَتَلَ مُعَاهَدًا لم يَرَحْ رَائحَةَ الجنة، وإن رِيْحَهَا تُوجَدُ من مَسِيرَة أربعين عامًا». رواه البخاري

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир муъоҳадни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳидламайди. Ҳолбуки, унинг ҳиди қирқ йиллик йўлдан туйилади», дедилар».

Бухорий ривояти.

Изоҳ: Муъоҳад — мусулмонлар билан аҳдлашган одам.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг огоҳлантиришларини кўряпсизми? Хўш, у ҳолда юқоридаги ҳадисдаги «одамлар» калимасидан мурод ким?!

Бундан мурод уришаётган мушриклардир.

Имом Абу Довуд Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: мана бу тарзда келган:

أُمِرتُ أن أقاتلَ المشرِكينَ

«Мушрикларга қарши жанг қилишга буюрилдим...».

Яъни, «одамлар» калимаси ўрнига «мушриклар» калимаси келган. Булар қайси мушриклар экани ҳақида қуйидаги оятда баён қилинган.

Аллоҳ таоло:

 

ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ

 

«Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг ва тажовузкорлик қилманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкорларни севмас» (Бақара сураси, 190-оят) деб марҳамат қилган.

Биз ўрганаётган Тавба сурасининг 36-оятида: «... Мушрикларга қарши, улар сизга қарши ёппасига урушаётганларидек, ёппасига уруш қилинг...» дейилган.

Эътибор беринг, оятда «улар сизга қарши ёппасига урушаётганларидек», дея марҳамат қилинмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғазотлари мудофаа учун, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида бўлган.

Энди юқоридаги ҳадисга келсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ демоқдалар, яъни «...жанг қилишга буюрилдим...» деяптилар, ўлдиришга буюрилдим демаяптилар.

أُقَاتِلَ феълиниг масдари مُقَاتَلَةٌ муқоталатун бўлиб, مُفَاعَلَةٌ  муфаъалатун вазнида бўлади. Бу вазндаги масдар ва ундан олинадиган феъллар иш-ҳаракатнинг икки тарафдан содир бўлишини англатади. Шунда бунинг маъноси, яъни مُقَاتَلَةٌ муқоталатуннинг маъноси икки тарафлама уришмоқ, у мен билан уришгани келди, кейин мен ҳам у билан уришдим бўлади. Биз ўрганаётган оятда ҳам:

 

ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ

 

«...Мушрикларга қарши, улар сизга қарши ёппасига урушаётганларидек, ёппасига уруш қилинг...» дейилган.

Бу оятда «ўлдиринглар» дейилмаяпти, Қуръони Карим оятларига ва ундаги калималарга диққат билан назар солиб, тадаббур қилайлик.

Демак, биз кимга қарши уришишга буюриляпмиз? Фақат бизга нисбатан уруш бошлаётган мушрикларга қарши. Энди бизга қарши уруш бошламаётган, уришмоқчи бўлмаётган яҳудий, насроний, буддист, мушрик ва ҳоказоларга нисбатан қандай муомалада бўлишимиз керак?!

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

 

ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ

 

«Агар мушриклардан биронтаси сендан ҳимоя сўраса, уни ҳимоянгга ол, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу улар билмайдиган қавм бўлганлари учундир» (Тавба сураси, 6-оят).

Демак, оятга кўра, бирор мушрик аҳднома билан юртимизга кирса ва биздан ҳимоя сўраса, уни ҳимоя қилар эканмиз. Қаранг, бизга нисбатан уруш эълон қилмаган ғайридинлар билан қандай муомала қилиш борасида Қуръони Карим тавсия бермоқда. Буни бир мулоҳаза қилинг!

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда шундай марҳамат қилган:

 

 

ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ

 

«Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилмаган ва сизларни диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир» (Мумтаҳана сураси 8-оят).

Ислом дини — нақадар гўзал! Бу оятда Аллоҳ таоло биз бандаларини «бирр», яъни эҳсоннинг энг юқори даражасига буюрмоқда. Бу эса қийналганларга моддий кўмак бериш, бирор ёрдам сўрасалар ёрдам қўлини чўзиш, яхшилик қилиш билан амалга ошади. Аммо ўртадаги келишувни бузган, уришмаслик ҳақидаги битимга амал қилмай уруш эълон қилган мушрикларга келсак, улар билан уришишга буюрилганмиз. Юқоридаги оятлар билан бирга мана бу оят ҳам бизга нисбатан уруш бошлаган мушрикларга қарши жанг қилишимиз кераклигига далилдир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

 

ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ

 

«Аҳдларини бузган, Расулни (юртдан) чиқаришга қасд қилган ва сизга (қарши) биринчи бўлиб (уруш) бошлаган қавм билан урушмайсизми?! Улардан қўрқасизми?! Агар мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга ҳақли Зот Аллоҳдир!» (Тавба сураси, 13-оят).

Саодат давридан то бугунги кунимизгача бизнинг диёримизга кирган, уруш қилмаслик ҳақида битим имзолаган қанчадан-қанча ғайридинларни мўмин-мусулмонлар аҳдномага мувофиқ ўз ҳимояларига олганлар. Уларга ҳақларини бериб, бу борада нуқсонга йўл қўймаганлар.

Аллоҳнинг фазли билан нурли, шонли тарихимиз бунга ёрқин гувоҳдир. Мусулмон давлатларига эътибор беринг. У ерда кўп миллатлар ва турли дин вакиллари истиқомат қилишади, мусулмонлар уларга гўзал муомалада бўлишади.

Мана шу маълумотлар Тавба сурасининг 36-ояти ҳақида берилган саволга тақдим этилган мулоҳазалардир. Оятдаги «одамлар»дан мурод фақат бизга қарши уруш бошлаган мушриклар эканини билиб олдик, улардан бошқа ғайридинларга эса динимиз кўрсатганидек, чиройли муомалада бўлар эканмиз. Валлоҳу аълам.

Валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн.

Доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатларидан.

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

Муҳаррир: Хуршид Маъруф

1444 йил 26 ражаб, 2023 йил 17 февраль, жума куни

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мен бир фирмада ҳайдовчи бўлиб ишлайман, автомашина ишхонага тегишли. Нарса тарқатгани чиққанимда ишхонага 60 минг сўм деб, 50 минг сўм топширсам давоми...

2411 10:38 / 24.11.2018
Бир биродаримизнинг аёли ҳозирча туғишни истамай, пуштни тушириш аборт учун ҳаракат қиляпти. Бу борада шариатнинг ҳукми қандай Агар туғиш она соғлигига хавф давоми...

3721 18:48 / 24.04.2016
СаволШайх ҳазратлари Сизнинг қаламингизга мансуб Кифоя3 китобининг 366бет 10бандида Бегона қизларга салом бериш макруҳдир деб ёзилган екан. Саволим шундан давоми...

4778 08:25 / 19.12.2017
СаволЁш болалар қўғирчоқ ўйнашса бўладими Қизимга уйдагилар одам шаклидаги қўғирчоқларни олиб келишибди. Мен қизим бундай нарсаларни ўйнамайдиrdquo дедим. давоми...

4237 23:55 / 24.01.2018