1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Уларнинг энг оддийси ҳам оддий эмас

09:00 / 31.01.2023 2333 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаъфар Соиғ айтади:
«Аҳмад ибн Ҳанбалнинг қўшнилари ичида маъсиятга ботган бир киши бор эди. Бир куни у Аҳмад ибн Ҳанбалнинг илм мажлисига келиб салом берди. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ унинг саломига истамайгина жавоб қайтарди ва унинг келганига хурсанд бўлмагандек кўринди. Шунда у киши имом Аҳмадга деди:- Эй Абу Абдуллоҳ! Нега хурсанд эмассиз? Мен кўрган тушим сабаб бўлиб олдинги қилмишларимни ташладим!


Имом Аҳмад сўради:

- Қанақа туш экан?

- Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Юқори жойда ўтирибдилар. Атрофларида кўп одамлар бор. Ҳамма у кишидан дуо оляпти. Бир киши туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени дуо қилинг!», деди. Уни дуо қилдилар. Охирида ёлғиз мен қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан сўрадилар: 


- Ҳой фалончи! Сен нега дуо сўрамаяпсан?


Мен дедим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен дуо сўрашдан қилмишларим сабабли ҳаё қиляпман!


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:
- Тур! Мендан сўра. Сен учун дуо қиламан. Сен асҳобларимдан бирортасини сўкмагансан!
   Мен туриб у кишидан дуо қилишларини сўрадим. У киши мени дуо қилдилар. Уйғониб кетдим. Шундан кейин Аллоҳ менга олдинги қилмишларимни ёмон кўрсатиб қўйди!


   Буни эшитган имом Аҳмад Жаъфар Соиғга деди:
- Бу воқеани кишиларга айтинглар, ёдлаб олинглар. Бунинг фойдаси бор!».

   Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаксиз бу заминда ўтган пайғамбарларнинг энг афзалидирлар. У кишининг асҳоблари ҳам бу заминда ўтган пайғамбарлар асҳобининг энг афзалидир!
   Нуҳ алайҳиссаломнинг асҳоблари агар кемага минган бўлишса, саҳобалар ширк тўлқинларида чайқалиб турган тавҳид кемасига минишди!


   Мусо алайҳиссаломнинг асҳоби агар у киши билан денгизни кесиб ўтган бўлишса, саҳобалар Набий алайҳиссалом билан саҳроларни асоссиз ёриб ўтишди!


   Мусо алайҳиссаломнинг асҳоблари денгиз қирғоғига келганда: «Энди қўлга тушдик!», деган бўлса Набий алайҳиссаломнинг саҳобалари мушриклар қамали ичида қолганда ҳам: «Бу  бизга Аллоҳ ва Расули ваъда қилган нарса. Аллоҳ ва Расули рост сўзларлар!», дейишди!


   Исо алайҳиссаломнинг асҳоби у кишини тасдиқлаш учун осмондан дастурхон туширишини талаб қилган бўлса, саҳобалар Мадинада қамалда турганларида куни келиб Форс ва Рум давлатларини фатҳ қилишлари ҳақидаги Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабарларини тасдиқладилар!


   Улар саҳобалар! Уларни севиш ибодат. Уларнинг фазилатини эътироф қилиш иймон. Улар Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг қиличлари ва суянадиган асолари эдилар. У киши учун руҳларини фидо қилишди. У киши учун қонларининг нархини туширишди. Бор молларини оёқлари остига тўкишди!


   Аллоҳим бизни улар билан бирга тирилтиргин. Улар билан бирга жамлагин. Уларнинг энг оддийси каби бўлишимиз учун нафсимизга қарши курашда бизга ёрдамчи бўлгин. Зеро, уларнинг энг оддийси ҳам оддий эмас!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жулайбиб розияллоҳу анҳу бадбашара, пакана ва камбағал киши эди. Бундай нуқсонларга эга йигитни қайси аёл яхши кўради. Ақалли бойлиги бўлганида ҳам давоми...

4840 10:49 / 30.05.2024
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломга .Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ давоми...

1741 16:06 / 10.05.2024
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳижратларидан кейин жойлашиб, дастлаб қилиниши лозим бўлган ишларни ҳам саранжомлаб олганларидан сўнг керакли жойларга давоми...

2010 16:36 / 24.11.2023
Абу Бакр розияллоҳу анҳу эркаклардан биринчи мусулмон бўлган зот эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Исломда Абу Бакрдан бошқа бирор одамга бир нарса давоми...

2405 16:15 / 26.12.2023
Аудиолар

232335 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150799 14:35 / 11.08.2021