1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Арининг қоринчалари ва асалнинг шифоси

05:00 / 09.03.2017 5048 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Эй, Муҳаммад! Роббингиз асалариларга ваҳий (буйруқ) қилди: "Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган нарcаларга ин қурингиз.


Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз (сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!" Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир" (Нахл сураси, 68-69 оятлар).

Узунлиги тахминан 13 мм орасида ўзгарган арининг вужуди бош, кўкрак ва қориндан иборат. Энг орқадаги қорин қисми гавданинг бошқа бўлимларидан узунроқдир ва ҳалқа шаклидаги бўлаклардан ташкил топади.Оятда урғочи арида "қоринлар" мавжудлиги таъкидланмоқда. Оятнинг арабчасида бу "бутуниҳа" ифодаси билан зикр қилинади. Калиманинг охиридаги "ҳа" урғочи ва бирлик шахени билдиради. Урғочи ариларнинг қоринлари кўпликда "бутуниҳинна" тарзида ифода қилинади. Оят арининг қорин тузилишидаги бўлакли ва парчали қорин шаклига ҳам ишора этади. Бу парчали қорин шакли билан ари "қоринларнинг" соҳиби сифатида таъкидланмоқда. Арилар қорнининг ички қисмида биттасига асал тўрваси ва иккинчисига қурсоқ исми берилган иккита ошқозон мавжуд. Ари гуллардан олган асал нектарини аввал қурсоғида асал ҳолига келтиради. Арининг қорин қисми кимё лабараторияси сингари ишлайди ва асал ишлаб чиқаради.

Асалнинг ранги ҳақиқатан ҳам оятда таъкидланганидек хилма-хилдир. Бу ранг иқлим, мавсум ва олинган нектарларга боғлиқ бўлади. Асал оқ, қизил, қаҳваранги бўлиши мумкин. Бу рангларнинг энг ёқимлиси эса асал ранги дейиладиган очиқ олтин сариқ рангдир. Асалчилик соҳасида асалнинг рангини аниқлаш учун кашф қилинган ранг жадваллари қўлланмоқда.

Биз ўрганаётган оят бошида урғочи асал арининг ўсимликлар нектарини тўплашига ишора қилинади. Гулларнинг маконини топган ари бу ҳақда хабар бериш учун бошқа арилар ёнига қайтади. Бу ари «рақс»га тушиб, бошқа ариларга макон координатларини билдиради. «Рақси» билан берган маълумотларида манбанинг хусусияти ва қаерда экани аниқ етказилади. Инсон зоти 6 ҳафтада бирор рақсни тузук ўрганолмайди. Ҳолбуки бор-йўғи 6 ҳафта яшаган ари «рақслари» билан маълумот беради.

Арининг қутини айланаётган пайтдаги қилган ҳисоблари ҳам қизиқдир. Асалнинг хом ашёси манбаини фақат қуёшга қараб таъриф қила оладиган ари қутини айлангунча қуёш ҳар 4 дақиқада 1 даража жой ўзгартиради. Ари қуёшнинг бу ер ўзгартириши билан, ҳам манбани топади, ҳам қутини энг яқин йўлдан айланиш кераклигини ҳисоблайди. Ари мақсадининг орқасида қанчалик айланса айлансин, энг қисқа йўлдан қутига (ари уяси) Қуёшнинг қанчалик ер ўзгартирганини ҳисоблаш мажбуриятидадир. Ари бу ҳисобни камчиликсиз бажармоқда. Арининг бутун бу ҳисоблари қути ичидаги бу уйғунлик, на тасодифлар билан, на 6 ҳафта яшаган арига берилган таълим натижасида деб изоҳлана олинади. Арининг барча бу вазифалари унга ўргатилган ҳолатда туғилмоқдадир. Яратувчи арини энг мукаммал тарзда яратган.

Қуръонда арилар ва асалга тегишли барча изоҳлар ҳақиқатдир. Бундан ташқари бу урғочи арининг бўлиқ-бўлиқ қоринларида ташкил топган анатомик шакпига ҳам "бир дона урғочи арида кўпгина қорин"

ифодасини ишлатиб ишора қилган. Арининг ва бошқа бу тур мавжудотларнинг тузилишига дойр маълумотга учралмаган бир пайтда бу ифодаларнинг бор бўлиши жуда ҳам қизиқдир.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу мақоламиздаги тавсиялар баъзи ўқувчиларимизга илк ўқишда оддийгина бўлиб кўриниши мумкин. Лекин улар ўтган 1400 йилга ҳаёлий саёҳат қилсалар, ақлларини лол давоми...

4694 05:00 / 07.03.2017
Фахри Коинот пайғамбаримиз с.а.в. мингга яқин мўъжиза кўрсатганлар. Улар инсоният оламининг ойлари ва юлдузлари бўлиб порлаган саҳобаларнинг шундай кўз ўнгида давоми...

5754 05:00 / 07.03.2017
Зайд ибн Холид р.а. ривоят қилади Набий с.а.в. Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдимrdquo. давоми...

4116 05:00 / 07.03.2017
90йилларнинг бошида дунёдаги энг йирик газеталарнинг биринчи саҳифалари ғоят муҳим археологик топилмалар ҳақидаги хабарлар билан тўлибтошди. Археологик давоми...

4168 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

227876 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146601 14:35 / 11.08.2021