1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳнинг меҳрибонлигини қаранг!

06:00 / 26.01.2023 2837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тиббиёт факультетида ўқийдиган талаба ўртоқлари билан факультет биноси олдида турган эди. Шу пайт бир машина катта тезликда келиб, уни уриб кетди. Талабани дарҳол университет шифохонасига олиб боришди. Шифокорлар йигитга унинг бир буйраги ишдан чиқиб, қон кетаётганини, ўша буйракни дарҳол олиб ташлаш лозимлигини, акс ҳолда, бу ҳолат ўлимга сабаб бўлишини, шунинг учун буйракни олиш ёки олмаслик масаласида тезроқ бир қарор қабул қилиш кераклигини айтишди.
Йигит буйракни олдиришга қарор қилди. Орадан бир неча кун ўтгач, хонасида маюс кайфиятда ўтирган йигитнинг олдига унинг буйрагини олган жарроҳ табассум қилган ҳолда кирди ва йигитдан: «Қазои ва қадар ҳақида эшитганмисан?» деб сўради.
Талаба: «Ҳа, доктор. Лекин мен шу фалокат сабаб кўп нарса йўқотдим» деди.
Шифокор: «Мен ҳам қазои ва қадар ҳақида эшитганман. Аммо сен билан боғлиқ бир воқеани кўриб, унга янада ишончим комил бўлди. Биз сенинг буйрагингни олиб ташлаганимизда ўша буйрагингда ноёб тўқимани борлигини сездик ва уни мутахассисга таҳлил учун юбордик. Таҳлилдан шу нарса маълум бўлдики, ўша ноёб тўқима саратоннинг ривожланиш йўлида ҳужайраларнинг ўзгариши бошланаётганининг белгиси экан. Саратоннинг бу турдагисини аввалги босқичларида аниқлашнинг имкони йўқ бўлиб, фақатгина охирги босқичдагина билиш мумкин. Бунда эса, унинг ниҳояси фақат ўлим бўлади», деди.
Бу гапни эшитган бемор йигит шифокордан: «Эй доктор, ўша машина мени танлаб, мен яна ҳаётни давом эттиришим учун айнан саратон бошланаётган жойимни мўлжалга олган демоқчимисиз?» деб сўради.
Шифокор: «Албатта, шундай. Ўзинг буни тасодиф деб ўйлайсанми?» дея унга савол билан юзланди.
Талаба ҳайрат ва севинч табассуми билан: «Йўқ, таъкид билан айтаманки, бу буюк Аллоҳ таолонинг қазои қадаридир. Алҳамдулиллаҳ!» деди.
Солиҳлардан бирлари шундай деган экан: «Агар банда Аллоҳ таоло унинг ишларини қандай тадбир қилаётганини билганида эди, албатта, яратган меҳрибон Зот унга онасидан ҳам, отасидан ҳам кўра меҳрибонроқ эканини билган ва Аллоҳ таолога муҳаббат сабабидан қалби эриб кетган бўларди».


Нозимжон Ҳошимжон

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони каримда олдинга сурилган асосий ғоялардан бири ndash ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида давоми...

4081 15:03 / 11.11.2018
Ушбу сурат Сатурн сайёраси тарафидан туриб олинган. Ҳов анави кўриниб турган ўнг тарафдаги оқ нуқта Ой, чап тарафдаги мовий нуқта 7 миллиарддан ортиқ одам давоми...

3012 07:55 / 11.01.2022
. , . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамларнинг устига келиб, давоми...

2237 10:19 / 10.10.2024
1. Эркагу аёлларнинг ва болаларнинг кийилган, лекин йиртилиб кетмаган, ҳали кийишга яроқли кийимларини садақа қилиш мустаҳаб амалдир. Бу иш ёмон кўрган нарсасини давоми...

4933 04:00 / 07.03.2023