1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Думсиз тулкилар ҳийласи

10:33 / 25.01.2023 3120 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қопқон тулкининг думини қисиб, узиб юборди. Бошқа бир тулки ундан: «Думингни нега кесдинг?» деб сўради.

Думи узилган тулки: «Мен ўзимни шундай ҳис қиляпманки, гўё ҳаводаги қушдекман. Қанчалар ёқимли!», деди.

Бу гапни эшитган нариги тулки ҳам думини кесди ва ҳеч қандай роҳатни эмас, балки қаттиқ оғриқни сезди.

Унга жаҳл билан: «Нега мени алдадинг?!» деди.

Бу саволга: «Агар бошқа тулкиларга ҳам кесган жойинг оғриётганини айтсанг, улар думларини кесмайдилар ва бизни масхара қиладилар», деди.

Шу зайлда улар йўлида учраган тулкиларга ўзларини роҳатда юрганларини айтар, натижада, кўплаб тулкилар уларга алданиб, думларини кесиб, думсиз қолар эди.

Бориб-бориб думсиз тулкилар думли тулкини кўрсалар, уни масхара қиладиган бўлишди.

Агар фасод, бузуқилик кўплаб инсонларга ёйилса, улар солиҳларни масхара қилиб, уларнинг бу ишларида айблайдиган бўлиб қолишади.

Нозимжон Ҳошимжон

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Насронийлик дини мусулмон тадқиқотчиларининг диққатини кўпдан буён ўзига тортиб келади. Бу дин биноси уч асосга барпо қилинган ndash Муқаддас учлик1, дастлабки давоми...

17906 13:00 / 14.03.2019
Доктор Рим Туркманий Лондон империал коллежи Ислом тамаддуни фақат қадимги юнон фалсафасинигина сақлаб қолгани йўқ. Мусулмонлар инсоният асрлар давомида давоми...

2672 05:30 / 17.01.2020
Биринчи шифохона умавийлар сулоласининг вакили Валид ибн Абдулмаликнинг даврида, 707 милодий йилда қурилган. Унинг барча сарф ndash харажатларини давлат қилган. давоми...

2639 10:00 / 29.05.2020
.Шарқ ва Ғарб. Уларнинг қони ҳам, қон айланиши ҳам турлича. Бироқ баъзан қон алмаштириб туриш ҳаётий заруратга айланади,Джон Голсуорси Форсайтлар ҳақидаги давоми...

2792 04:00 / 27.06.2021
Аудиолар

232036 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150549 09:35 / 11.08.2021